• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасининг ички ва ташқи чизмалари тақдимоти билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни бир нечта қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуаси янгидан қурилмоқда. Унинг қурилиши ўтган йили Рамазон ойида бошланган. Бугунги кунда бинолар кўтарилиб, пардозлаш ишларига оз фурсат қолган. Тақдимотда мажмуанинг ички ва ташқи кўринишига оид чизмалар кўриб чиқилган.

    Унга кўра, мажмуа деворлари миллий нақшлар, пардозбоп тошлар билан сайқалланади. Имом Бухорий мақбарасида наққошлик ва хаттотлик санъати уйғунлашади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади. Барча пардозлаш ишларида ёрқин, «иссиқ» ранглардан кўпроқ фойдаланилади.

    Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Лойиҳага кўра, у ерда университет, мактаб ва боғча, IT-парк, фан ва маданият марказлари, спорт мажмуаси барпо этилади. Шаҳарча марказида Муҳаммад ал-Хоразмий майдони бўлади, алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади.

    Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда саркарданинг ҳайкали ўрнатилган. Атрофдаги қарийб 8 гектар майдон ободонлаштирилмоқда.

    Шунга яқин жойда минг ўринли санъат саройи бунёд этиш ҳам мўлжалланган. У ерда Хоразм лазгиси анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва кенг ёйиш учун замонавий шароит яратилади. Турли тадбирлар, концертлар ўтказилади.

    2020 йил 22 октябрда «Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилган.

    Қарорда мазкур академия учун янги бинолар қуриш ва ўқув-моддий базасини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган. Тақдимотда шу борадаги лойиҳалар ҳақида ҳам ахборот берилган. Унга кўра, ўқув ва даволаш бинолари, ётоқхона, хизмат уйи қурилиб, мавжуд объектлар таъмирланади, ҳудуд ободонлаштирилади.

    Президент лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан кўрсатмалар берган.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. 160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади.

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилмоқда. Президентга шу борадаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берилган.

    Унга кўра, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёси бўйида экотуризм объектлари барпо этилади. Бунинг аввало қулай транспорт тизими йўлга қўйилади. «Чорвоқ дарвозаси» ва «Юсуфхона» ҳудудларида дам олиш жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади. Ҳудуднинг хушманзара табиати ва рельефини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғлар, пикник жойлари, велосипед йўлаклари ташкил қилинади. Шундай лойиҳа Чимён ҳудудида ҳам режалаштирилган.

    Давлат раҳбари бу мажмуалар оммабоп бўлиши зарурлигини таъкидлаб, барча фуқаролар, турли касб эгаларига мос арзон ва қулай хизматлар таклиф этиш вазифасини қўйган.

    Тошкент шаҳрини ёндош ҳудудга кенгайтириш, янги қуриладиган мавзеларни инфратузилма ва транспорт хизматлари билан таъминлаш бўйича лойиҳа концепцияси ҳам кўриб чиқилган.

    07.02.2022, 22:48   Изоҳ (0)   22367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди

    07.02.2022, 22:39

    Қашқадарёдаги заправкада «КамАЗ» ёниб кетди

    07.02.2022, 21:53

    «Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп» — Русланбек Давлетов

    07.02.2022, 21:22

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларни огоҳлантириш мақсадида уларга мурожаат йўллади

    07.02.2022, 21:07

    Фото: Намангандаги кўпкари ўйинларини кузатаётган Панжоб губернатори

    07.02.2022, 20:21

    UzAuto Motors Spark ишлаб чиқариш тўхтатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    07.02.2022, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.