Ижтимоий тармоқларда 2022 йил август ойида General Motors Chevrolet Spark ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳамда бу орқали Ўзбекистонда ҳам шу турдаги автомобиль ишлаб чиқарилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. UzAuto Motors ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу хабар Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш режасига тааллуқли ҳисобланмайди.
2022 йилнинг июль ойида Ўзбекистонда Tracker автомобили ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Chevrolet Spark автомобили ишлаб чиқарилишининг тўхтатилиши режалаштирилмаган.
«Турли хил миш-мишларга берилмасликни ва фақат ишончли ахборот каналларига ишонишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)