Наманганда амалий ташриф билан бўлиб турган Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар кўпкари мусобақаларида иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Тадбир Тўрақўрғон туманидаги «Денгиз тулпори» от спорти майдонида ташкил этилди.
6,5 гектар ерда жойлашган ушбу спорт майдонида нафақат Ўзбекистоннинг турли вилоятлари, балки Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Россиядан келган чавандозлар иштирокида турли мусобақалар тез-тез ўтказиб келинмоқда.
Панжоб губернатори Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ҳамроҳлигида «Денгиз тулпори»га кириб келди ва узоқ вақт давомида кўпкари ўйинларини диққат билан кузатди.
Покистон делегацияси аъзолари ҳам майдонга тушиб, ўзларини синаб кўришди ва бу ўйинлар уларда катта таассурот қолдирганини билдиришди.
Мавзуга доир: Наманган ҳокими вилоятнинг ҳосил байрамида улоқ чопди
Изоҳ (0)