• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқ 18 ёшга тўлгунча Болалар миллий тиббиёт марказининг доимий назоратида бўлади

    Тошкент ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташланган, бахтли тасодиф сабаб йиртқичдан зарар кўрмай қолган 3 ёшли қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: ССВ

    Фото: ССВ

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада бир неча кундан бери муолажа олаётган қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

    2018 йилда туғилган бемор З.А. 2022 йилнинг 29 январида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлими қабулхонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган.

    Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКЦи каби қатор текширувлар амалга оширилиб, қизалоқ болалар реанимация бўлимига ётқизилган ва тегишли мутахассислар иштирокида зарур даво чоралари кўрилган. Унинг умумий аҳволи яхшилангач, бошқа бўлимга ўтказилган.

    Ҳозир бемор тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиғи кундан кун тикланиб боряпти.

    Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқ З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилади.

    Нима бўлган эди?

    28 январь куни соат 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.

    «Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборишга эришди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди», — дейилади хабарда.

    Ҳолат ўрганилиб, кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Кейинроқ ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди. Унда айтилишича, 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

    «У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилади хабарда.

    Тошкент ҳайвонот боғи Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромов боғда 28 январь куни содир бўлган воқеа юзасидан «Дарё»га қўшимча маълумотлар тақдим этди. Ходимнинг таъкидлашича, бу ҳолат боғ тарихидаги биринчиси.

    «Ўзи эркак айиқ бу. Аслида эркак айиқ ҳатто ўзининг болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлади. Лекин Аллоҳнинг марҳамати деймиз, ҳатто боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ қизчага тегмади ва бу ердаги ходимлар тез нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, узоқлаштирди», — дейди Нодир Баҳромов.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди. Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган. Аёл билан суҳбат давомида унинг Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, айни вақтда Россия давлатига кетган турмуш ўртоғи Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

    Ижтимоий тармоқларда эса Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    Мавзуга доир: «Зузуни кўргани келаётганлар кўпайди». Қизчага зарар етказмагани ортидан машҳур бўлган айиқ ҳақида

    07.02.2022, 16:17   Изоҳ (0)   24690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Русланбек Давлетов: «Чет элдан келадиганларга меҳмондўстлик бюджет ҳисобига бўлмаслиги керак»

    07.02.2022, 15:47

    Ўзбекистон ОТМларида контракт тўлаш муддати 1 мартгача узайтирилди

    07.02.2022, 14:59

    «Диний ташкилотларнинг ихтилоф қилишга ҳаққи йўқ» — адлия вазири айрим домлаларнинг маърузалари ҳақида

    07.02.2022, 14:51

    «TikTok’ни блоклаш ҳеч қандай самара бермайди, деб ўйлайман» — Русланбек Давлетов

    07.02.2022, 13:52

    Ўзбекистонда ҳафта охирига келиб ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

    07.02.2022, 13:49

    Россияда 2021 йилда ишлаш учун берилган патентларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келди

    07.02.2022, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.