Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Ушбу муддат қуйидагилар:
- тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
- тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина олган талабаларга контракт тўлашда чегирма берилиши, кейинчалик вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати 15 ноябргача узайтирилиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)