Республика Гидрометеорология маркази ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 7 февраль, душанба куни республика бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқни ташкил этади.
8 февраль, сешанбада республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ.
Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
Шу куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) камроқ бўлиши мумкин. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача аста-секин кўтарила бошлайди.
Ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради, ҳудудларга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг охирига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 12-15 даража илиққача, жанубда 18-20 даража илиққача исийди.
Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади.
7—8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ (0)