Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни бўлиб ўтган чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир йиғилишда вилоятларда кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш ишлари оқсаётганини таъкидлаб, мутасаддиларни сўроққа тутди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Ўзбекистон президенти мутасаддилардан бирини сўроққа тутиб, ундан «балансида республика бўйича неча километр йўл борлиги» ҳақида сўради. Мутасаддининг сўзларига кўра, унинг балансида 42 853 километр йўл бор.
«Мен жуда яхши биламан, 43 мингга яқин йўл бор. Шундан қанчасига дарахт экилган? Икки тарафи чиройли бўлиб, тўрт ва ўн қаторли қилиб?», - дея яна савол қўйди президент.
Мутасадди эса «тўрт ярим йил давомида 1253 километр дарахт экилганини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бу неча фоиз бўлганини сўраганида мутасадди 10 фоиз эканини айтди.
«Ия, математикани қаерда ўқигансан? Раматов, буёққа кел, нега бу 10 фоиз деяпти?», - деди президент.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов экилган буталар билан қўшиб ҳисобланса, 10 фоизга боришини айтди. Шавкат Мирзиёев мазкур ҳолатга самимий кулиб қўйди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)