• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «У салбий қаҳрамонни ижро этиб ҳам томошабин меҳрига сазовор бўлар эди». Леонид Куравлёвнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида (фото)

    Россия халқ артисти Леонид Куравлёв 85 ёшида вафот этди. Актёр «Афоня», «Иван Василевич касбини ўзгартиради», «Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди», «Энг латофатли ва жозибали», «Олтин бузоқча» каби фильмлар орқали танилган. РБК Леонид Куравлёвнинг энг яхши роллари ҳақида тайёрлаган мақолани «Дарё» таржима тариқасида эътиборингизга ҳавола қилади.

    Фото: оилавий архивдан

    Леонид Куравлёв 1936 йил 8 сентябрда Москвада туғилган. Бўлажак актёр камбағал оилада ўсган: отаси чилангар, онаси сартарош эди. Онаси 58-модда (аксилинқилобий фаолият) бўйича ҳибсга олинган ва Иккинчи Жаҳон уруши бошларида шаҳардан чиқариб юборилган. Бир мунча вақт Леонид онаси билан Мурманск вилоятида яшайди. Бошидан ўтган шунча воқеаларга қарамай, актёр болалик йилларини шундай эслади: «Болалик — бу ҳар доим ажойиб туйғу, ҳатто мендек бола учун ҳам бундай бахт болалик билангина боғлиқ».

    Суратда: «Бугун ишдан ҳайдалиш бўлмайди» фильмидан кадр, 1958 йил.

    Суратда: «Бугун ишдан ҳайдалиш бўлмайди» фильмидан кадр, 1958 йил.
    Фото: СССР Давлат радио ва телевидениеси

    Мактабда Куравлёв яхши ўқимаган. ВГИКга ҳужжат топшириш ғоясини унга амакиваччаси таклиф қилган — у ерда қийин имтиҳонлар топширилмасди. Аммо биринчи йили Куравлёв ўқишга киролмади ва икки йилдан кейин Кинематография институти талабаси бўлди. Ўқиш давридаёқ фильмларда рол ўйнай бошлади. Дебют роллари «Бугун ишдан бўшатиш бўлмайди» фильмидаги аскар (Александр Гордон ва Андрей Тарковскийнинг курс иши) ва Михаил Швайцернинг «Мичман Панин» фильмидаги денгизчи роллари эди.

    Суратда: Михаил Швайцернинг «Олтин бузоқча» фильмидан кадр. Чапдан ўнгга: Шура Балаганов — Леонид Куравлёв, Остап Бендер — Сергей Юрский, Паниковский — Зиновий Гердт.

    Суратда: Михаил Швайцернинг «Олтин бузоқча» фильмидан кадр. Чапдан ўнгга: Шура Балаганов — Леонид Куравлёв, Остап Бендер — Сергей Юрский, Паниковский — Зиновий Гердт.
    Фото: «РИА Новости»

    Актёрлик карьерасидаги илк муваффақиятларидан бири Илф ва Петровнинг «Олтин бузоқча» романи асосида яратилган фильмдаги Шура Балаганов роли бўлди. «У ерда ўзимни сувдаги балиқдек ҳис қилдим. Афтидан, мен Балаганов образининг моҳиятини тушунгандим. Бир куни мен Швайцердан кимни ўйнашимни сўраганимда, у: «Балагановни ўйнай қол», деди. Эҳтимол, мен киносиновларда ҳам қаҳрамонимни чуқур ҳис қилиб ўйнаганман. Бу қорнини тўйдирадиган, ҳимоя қиладиган хўжайин қидириб юрган — Балаганов роли эди», — деб эслайди актёр.

    Суратда: «Иван Василевич касбини ўзгартиради» фильмидан кадр, Куравлёв Жорж Милославский ролида, Александр Демяненко ихтирочи Тимофеев ролида.

    Суратда: «Иван Василевич касбини ўзгартиради» фильмидан кадр, Куравлёв Жорж Милославский ролида, Александр Демяненко ихтирочи Тимофеев ролида.
    Фото: «Мосфильм»

    Куравлёв фильмографиясида 200 дан ортиқ фильм бор, у кўпинча ёрқин характерли қаҳрамонларни ўйнаган. Унинг энг машҳур асарларидан Хома Брут («Вий»), Жорж Милославский («Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради»), Айсман («Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси»), Копчений («Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди»).

    «Унинг қаҳрамонлари салбий характерга эга бўлса ҳам, у ўз ижросида қандайдир ижобий белги яратарди. Бу унинг бетакрор фазилати эди. Ахир Гайдайнинг «Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради» фильмида у фирибгар ролини ўйнаган, аммо томошабин уни яхши кўраверади», — дейди актёр Александр Панкратов-Черний.

    Суратда: «Афоня» фильмининг суратга олиш жараёни. Чапдан ўнгга: Афоня ролида Леонид Куравлёв, Коля ролида Евгений Леонов ва режиссёр Георгий Данелия.

    Суратда: «Афоня» фильмининг суратга олиш жараёни. Чапдан ўнгга: Афоня ролида Леонид Куравлёв, Коля ролида Евгений Леонов ва режиссёр Георгий Данелия.
    Фото: Анатолий Ковтун / «ТАСС» кинохроникаси

    Куравлёвнинг унутилмас қаҳрамонлари орасида Жорж Данелиянинг «Афоня» фильмидаги асосий рол ҳам бор. «Афоня образи учун бизда учта номзод бор эди — польшалик актёр Даниил Олбрихский, Владимир Висоцкий ва Леонид Куравлёв. Уч нафар ажойиб актёр. Уч хил фильмлар. Биз Куравлёвда тўхтадик. Ва хато қилмадик! Куравлёвда қандайдир сир бор. Томошабинлар унинг ижросидаги Афоняни кечиришарди. Афоня Олбричский ёки Афоня Вйсоцкийни эмас. Бизга эса шу керак эди. Биз фильм охирида томошабинлар Афониямиздан нафратланишини эмас, балки ачинишини хоҳлагандик, — деб ёзган Данелия ўзининг хотиралар китобида. «Менимча, биз буни бироз ошириб юбордик. Куравлёв ижро этган Афоня шу қадар жозибали бўлиб чиқдики, «Мосфильм»га спиртли ичимлик истеъмол қиладиганларнинг хотинларидан ғазабга тўла кўплаб хатлар кела бошлади. Айниқса, биттаси ёдимда қолган: унда омсклик бир аёл: «Ўртоқ режиссёр, сиз бир марта бўлса ҳам маст сантехник билан ухлаганмисиз?» деб ёзганди. Жавоб хатида мен на маст, на ҳушёри билан ухламаганимни ёздим.

    Фото: Валентина Мастюкова / «ТАСС» кинохроникаси.

    1965 йилда Куравлёв РСФСРда хизмат кўрсатган артист, 1977 йилда РСФСР халқ артисти унвонларини олди. 2013 йилда актёр IV даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

    Суратда: Куравлёв рафиқаси Нина, ўғли Вася ва қизи Катя билан, 1979 йил.

    Суратда: Куравлёв рафиқаси Нина, ўғли Вася ва қизи Катя билан, 1979 йил.
    Фото: оилавий архивдан

    Куравлёв хотини билан ёшлигида учрашган, улар 50 йилдан ортиқ бирга яшашди. Аёли ўқитувчи эди. Нинанинг ўлимидан кейин Куравлёв камдан кам ҳолларда омма олдида кўриниш берди. «Хотинимнинг ўлими — ҳаётимдаги энг катта фожиа, у билан учрашганим эса бахт», — дейди актёр. «Нинка мендан ақллироқ эди, оқила. У жуда кўп ўқирди, тилни мукаммал биларди, инглиз тилида ўқирди. Биз бирор жойга бирга борганимизда, масалан, дўстларимизникига, ресторанга — ҳамманинг эътибори унга қаратиларди, мен эса доим унинг ёнида бўлардим. У гўзал ва ақлли эканлигини биларди, бундай пайтларда мен панада қолардим», — деб эслайди Куравлёв.

    Суратда: «Усталар китоби» фильмидан кадр. Ўнгдан чапга: уста ролида Александр Ленков, Барин ролида Леонид Куравлёв ва Клава ролида Олга Ергина.

    Суратда: «Усталар китоби» фильмидан кадр. Ўнгдан чапга: уста ролида Александр Ленков, Барин ролида Леонид Куравлёв ва Клава ролида Олга Ергина.
    Фото: Walt Disney Pictures / «РИА Новости»

    Сўнгги йилларда актёр фильмларда рол ўйнамай қўйди. У буни чарчоқ ва қизиқарли таклифларнинг йўқлиги билан изоҳлади: «Шундай жумла бор — металлнинг чарчаши (кўп ишлатилганлигидан ёки занглашдан ўз хусусиятини, маҳкамлигини йўқотиши, мўрт бўлиб қолиши). Мана, мен ҳам 250 га яқин фильмда рол ўйнаб металл каби чарчадим».

    Фото: Сергей Фадеичев / «ТАСС»

    Аввалроқ Леонид Куравлёв коронавирусга чалингани, кейинчалик эса шифокорлар томонидан актёрга оғир мия шикастланиши ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

    02.02.2022, 11:42   Изоҳ (0)   24056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Гарри Поттер» ишқибозларига манзур келувчи 7 та ажойиб фантастик фильм (фото)

    31.01.2022, 13:45

    «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмидаги Милославский роли билан машҳур Леонид Куравлёв вафот этди

    30.01.2022, 15:18

    «Каскадёрлик билиб туриб хавф билан ўйнашишдек гап». Ўзбек каскадёри Бахтиёр Поёнов билан соҳадаги камчиликлар ҳақида интервью (видео)

    27.01.2022, 16:41

    «Келинлар қўзғалони»даги Аббос — туғруқхонадаги учрашув сабаб кинога қадам қўйгани ҳамда болалигидаги роллари учун катталарникидек гонорар олгани ҳақида

    26.01.2022, 18:54

    Машҳур инсонлар усталик билан «яширилган» фимлар (фото)

    25.01.2022, 19:56

    Киноларда мукаммал кўринадиган ҳолатлар реал ҳаётга мос келмаслигини исботловчи кадрлар (фото)

    24.01.2022, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.