• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Гарри Поттер» ишқибозларига манзур келувчи 7 та ажойиб фантастик фильм (фото)

    Фантастикани севувчи томошабинлар учун кино оламида фақатгина «Гарри Поттер» франшизаси эмас, балки бир-биридан ажойиб сюжетга эга фильмлар мавжуд. Уларнинг бир қанчасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    «Доктор Стренж»

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    Эҳтимол, бу рейтингдаги энг машҳур фильмлардан биридир. Британиялик актёр Бенедикт Камбербетч ўйнаган Доктор Стивен Стренж «Гарри Поттер»нинг эскироқ ва анча кучли версиясига ўхшайди. Ҳогвартснинг блокбастердаги ўрнини сирли Тибет ибодатхонаси эгаллайди, у ерга бош қаҳрамон ўз қўлларини даволатиш учун келади. Натижада у қадимий ғайритабиий кучларга эга бўлади ва Ер юзида яшовчи энг кучли сеҳргарга айланади. Умуман олганда, «Доктор Стренж»нинг сюжети классик фантазияга бой воқеалар билан ривожланади: Стивен доно мураббийга айланади, даҳшатли рақибга дуч келади ҳамда содиқ дўстлар топади.

    «Перегрин хоним уйининг ғайриоддий болалари» (2016)

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    Тим Бертоннинг «Перегрин хоним уйининг ғайриоддий болалари» фильми сеҳрли элементлар билан ноанъанавий фантазия излаётганлар учун айни муддао. Сюжет марказидан ажойиб кучга эга ўсмирлар гуруҳи жой олган. Уларнинг барчаси сирли Перегрин хонимнинг (Эва Грин) қандайдир яширин жойда жойлашган ва дунёнинг қолган қисмига кўринмайдиган уйида пайдо бўлади. Перегрин хонимнинг талабаларга бўлган самимий меҳр-муҳаббати Дамблдорнинг Ҳогвартс талабаларига бўлган муносабати билан жуда ўхшаш. Эйси Баттерфилднинг актёрлик маҳорати эса Редклиффникидан ҳеч ҳам кам эмас.

    «Соатли уй сири» (2018)

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    «Соатли уй сири» комедик фантазияси бош қаҳрамонининг ҳикояси кўп жиҳатдан Гарри Поттернинг таржимаи ҳолига мос келади. Ота-онаси автоҳалокатда фожиали вафот этганидан сўнг 10 ёшли Льюис Барнавелт (Оуэн Ваккаро) Мичиган штатида амакиси Жонатан билан яшашга келади. Яхшиямки, бу амаки Вернон Дурслига умуман ўхшамайди. У кўпроқ Гарри Поттернинг чўқинтирган отаси Сириус Блекни эслатади. Жонатан ролини Жек Блек ижро этгани ҳам бежиз эмас. Маълум бўлишича, амакиси аслида сеҳргар ва дунёнинг охирини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, бунда унга Кейт Бланшетт тимсолидаги мафтункор жодугар ёрдам беради. Йўлда Льюис ҳам сеҳргарликни ўрганишни бошлайди ва беихтиёр ёвузликнинг ухлаб ётган кучларини уйғотиб юборади.

    «Бўлажак қирол» 

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    Қирол Артур ҳақидаги афсонага асосланган яна бир эпик фантазия. Шу билан бирга, фильм воқеалари замонавий дунёда содир бўлади: 12 ёшли болакай Алекс (Луис Эшборн Серкис) тасодифан афсонавий Экскалибурни топиб олади ва ўз ўрнига ўринбосар излаётган Мерлин эътиборини тортади. Гарри Поттердан фарқли ўлароқ, Алекс бутунлай оддий тақдирга эга ва бир қарашда эътиборга олинмайдиган бола. Воқеалар ривожига қарамай, қаҳрамон камдан кам учрайдиган олижаноблик ва самимий меҳр-оқибатни намоён этади, бу пировардида устози томонидан меҳр ва ҳурматга сазовор бўлади.

    «Кичик жодугар» (1989)

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    «Кичик жодугар» 1989 йилда суратга олинган. Бош қаҳрамон 15 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Луиза Миллер бўлиб, у ўзига кучли жодугарнинг руҳи кўчиб ўтганлигини тасодифан билиб олади. Қиз сирли туморни топади ва ундан истакларини амалга оширадиган мўъжизавий кучларни олади. Табиийки, воқеаларнинг бундай ривожланиши яхшиликка олиб келмайди, Луизанинг жодугарликдан ҳафсаласи пир бўлиб қолади ва оддий америкалик мактаб ўқувчиси ҳаётида яшашга қарор қилади. Агар Гарри Поттер «Феникс ордени» воқеаларидан кейин Ҳогвартсга қайтишдан бош тортганида, шунга ўхшаш нарса содир бўлиши мумкин эди.

    «Жодугарлик» (1996)

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    Фильм воқеаси ғалати маросим ёрдамида ўзларининг эзгу орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилаётган тўрт нафар ўрта мактаб қизлари атрофида содир бўлади. Фильмнинг «Гарри Поттер» билан деярли ўхшашлиги йўқ. Аммо иккита асосий қаҳрамоннинг жанги беихтиёр Гриффиндор ва Слизерин ўртасидаги абадий қарама-қаршиликка ўхшайди. Қандай бўлмасин, «Жодугарлик» фильми қора афсун ўйинларга олиб келиши мумкин бўлган ажойиб мисолдир.

    «Перси Жексон ва чақмоқ ўғриси» (2010)

    Фото: «Film.ru»

    Фото: «Film.ru»

    Бир неча йил олдин Рик Риорданнинг машҳур фантазия романлари серияси «Гарри Поттер» китоблари билан рақобатлаша олди. Афсуски, фильмлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Бироқ «Перси Жексон ва чақмоқ ўғриси»да ҳам сеҳрли мактаб, турли хил афсонавий йиртқич ҳайвонлар ва ажойиб харизматик белгилар мавжуд. Энг муҳими, мазкур фильм америкалик режиссёр Крис Колумб томонидан суратга олинган.

    Мавзуга доир:

    • Машҳур инсонлар усталик билан «яширилган» фимлар (фото)
    • 2022 йил суратга олинганига 20 йил бўладиган 10 та қизиқарли фильм (фото)
    • «Титаник», «Ўйинчоқлар тарихи» ва бутунлай бошқача номланиши режалаштирилган машҳур фильмлар

    31.01.2022, 13:45   Изоҳ (0)   32467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмидаги Милославский роли билан машҳур Леонид Куравлёв вафот этди

    30.01.2022, 15:18

    «Каскадёрлик билиб туриб хавф билан ўйнашишдек гап». Ўзбек каскадёри Бахтиёр Поёнов билан соҳадаги камчиликлар ҳақида интервью (видео)

    27.01.2022, 16:41

    «Келинлар қўзғалони»даги Аббос — туғруқхонадаги учрашув сабаб кинога қадам қўйгани ҳамда болалигидаги роллари учун катталарникидек гонорар олгани ҳақида

    26.01.2022, 18:54

    Машҳур инсонлар усталик билан «яширилган» фимлар (фото)

    25.01.2022, 19:56

    Киноларда мукаммал кўринадиган ҳолатлар реал ҳаётга мос келмаслигини исботловчи кадрлар (фото)

    24.01.2022, 19:42

    Биргина омадсиз роли туфайли томошабинлар назаридан қолган Голливуд актёрлари (фото)

    24.01.2022, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.