«Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмидаги Милославский роли билан томошабинлар қалбидан чуқур жой олган актёр Леонид Куравлёв 30 январь куни 85 ёшида вафот этди.
2022 йилнинг январь ойида Леонид Куравлёв вирусли пневмония билан касалхонага ётқизилган эди. Икки ҳафта ўтиб актёр пневмониядан тузалди, аммо якунда унга паллиатив мақоми берилди.
Шифокорларнинг прогнозларида актёрнинг яшаб кетишига умид йўқ эди. Улар Куравлёвга оғриқ қолдирувчи антибиотиклар беришган, бу актёр ҳаётининг қолган қисмини бир қадар енгиллаштиришга ёрдам берарди, холос.
Касалхонада маълум бўлишича, актёрнинг миясида жиддий шикастланиш бўлган — бу давосиз касаллик эди. Кейинроқ унга уйга жавоб берилган.
Фаолияти давомида Куравлёв 200 дан ортиқ фильм ва телесериалларда суратга тушган. Актёрнинг энг машҳур киноасарлари орасида «Олтин бузоқ» фильмидаги Шура Балаганов, «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмидаги Жорж Милославский ва «Атос» фильмидаги сантехник Афанасий Боршов ролларини алоҳида эътироф этиш мумкин.
Изоҳ (0)