Эквадор пойтахти Китода кучли ёғингарчилик туфайли йўлни сув босиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Табиий офатлар ва хатарларни бошқариш миллий хизмати хабар берди.
«Пичинча вилоятининг Кито шаҳрида узоқ давом этган ёмғир сув тошқинларини юзага келтирди ва оқибатда Ла-Гаскага элтувчи йўл лойга ботди. Ҳалок бўлганлар сони 11 кишини ташкил этмоқда», — дейилади хабарда.
Шаҳар ҳукумати, шунингдек, 32 киши жароҳат олганини маълум қилган. Ҳозирда қидирув-қутқарув операциялари ўтказилмоқда. Шаҳарда 2003 йилдан бери энг кўп ёғингарчилик қайд этилган.
Аввалроқ Жанубий Африкага ёпирилган Ана тропик циклони юзага келтирган сув тошқинлари оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди. Шунингдек, яна 130 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Бразилияда эса кучли ёғингарчилик 20 кишининг ўлимига сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)