Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмайди, деб хабар бермоқда Республика Гидрометеорология маркази.
Маълум қилинишича, 31 январь ва 1—4 февраль кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади.
Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача, шимолда ҳафта бошида 4 даража совуққача бўлади.
Душанбадан пайшанбагача кундуз кунлари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даражагача илиқ бўлади.
4 февраль, жума куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат 11-14 даражагача, жанубда эса 15-17 даража илиққача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)