Навоий вилоятининг Нурота туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 январь куни халқ депутатлари Нурота тумани кенгашининг навбатдан ташқари 33-сессиясида туман ҳокими лавозимига Азамат Файзиев тайинлангани эълон қилинган.
Азамат Файзиев тайинловга қадар Президент администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келган.
Нурота туманининг аввалги ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга доир:
- Бухорода бешта туман ҳокими ўринбосари алмашди. Аввалги ўринбосарларнинг аксарияти ўз аризасига кўра ишдан бўшаган
- Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланди
- Фарғона вилоятининг Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди
- Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди
- Жиззах вилояти прокурорининг ўринбосари Пахтакор туманига ҳоким бўлди
Изоҳ (0)