• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    30 йил аввал ўғирланган 20 миллионлик қимматбаҳо буюмлар ҳамда Бангкокда саудиялик дипломатларнинг ўлдириб кетилиши оқибатида Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасига совуқчилик тушганди. Ниҳоят икки давлат ярашиб олди

    Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча ҳамда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларни қайта бошлаш ва икки мамлакат пойтахтларига элчилар тайинлашни келишиб олди. Бу ҳақда улар ўртасидаги учрашувнинг қўшма баёнотида маълум қилинган.

    Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча (чапда) ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон (ўнгда) Ар-Риёдда 2022 йил 25 январь кун ўтказилган учрашувда

    Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча (чапда) ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон (ўнгда) Ар-Риёдда 2022 йил 25 январь кун ўтказилган учрашувда
    Фото: EPA

    Келишувга Таиланд бош вазирининг Ар-Риёдга қилган сафари давомида эришилган. Сафар 25–26 январь кунлари бўлиб ўтган ва 30 йилдан ошиқ вақт давомида икки мамлакат ўртасида кузатилган биринчи расмий ташриф ҳисобланади. Икки давлат вакилларининг баёнотида қиролликлар ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш, Таиланд ҳамда Саудия Арабистони алоқаларининг янги саҳифасини очишга келишиб олингани қайд этилган.

    Ар-Риёд ва Бангкок ўртасидаги муносабатлар таиландлик хизматкор Кринангкрай Техамонгнинг шаҳзода Фейсал саройида хизмат қилиб, якунда иш берувчини тунаб кетгани сабаб ёмонлаша бошлаган. 1989 йилда у саройда деярли 30 килограмм оғирликдаги умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил қиладиган қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Техамонг буюмларнинг бир қисмини махсус елимланган лента билан танасига ёпиштириб чиққан, қолган ярмини эса тозалаш воситаларига, хусусан, чангютгич қопчасига яширган ва уларни Таиландга жўнатиб юборган.

    Таиланд ҳукумати Техамонгни у қимматбаҳо буюмларни сотиши билан қўлга туширган. Унга етти йил қамоқ жазоси беришган, лекин кейинчалик айбига иқрор бўлганидан сўнг муддат икки йил-у етти ойгача қисқарган. Техамонг озодликка чиққанидан кейин будда роҳиби бўлишга қарор қилди.

    Таиланд полициясининг тергови давомида қимматбаҳо буюмларнинг маълум қисми Саудия Арабистонига қайтарилди, бироқ қироллик уларнинг кўпчилиги сохта эканлигини билдирган. Саудия расмийлари ўғирланган буюмлар орасида 50 қирот оғирликдаги олмос бўлганини таъкидлаган, бироқ бриллиант барибир топилмади. Ушбу бриллиант сабаб мазкур иш тарихда «мовий олмос иши» таърифини олган.

    Ўғриликдан бир йил ўтгач, аниқроғи 1990 йил февралда Бангкокда икки нафар саудиялик дипломат ўлдирилган. Бир неча ҳафтадан кейин Саудия Арабистони Қироллиги оиласига алоқадор тадбиркор Муҳаммад ал-Рувайли ўғирлаб кетилди. У Таиланд пойтахтига қимматбаҳо буюмлар терговида иштирок этиш учун келганди. Унинг дараги чиқмагач, Саудия Арабистони Рувайлий ҳам Таиландда ўлдириб кетилган деб ҳисоблади. Ушбу воқеалардан кейин Саудия Арабистони Таиланд билан дипломатик муносабатлар даражасини туширди.

    1994 йилда Ар-Риёднинг ташқи ишлар бўйича ишончли вакили бўлиб ишлаган Муҳаммад Саид Хўжа Таиланд полициясини очиқдан очиқ саудиялик дипломатлар ва қимматбаҳо буюмлар юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш учун Бангкокка келган бизнесменни ўлдирганликда айблади. Шу йилнинг ўзида Техамонгдан қимматбаҳо буюмлар харид қилган, уларни қалбакисига алмаштириб қўйган тилла ва заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи бизнесмен Санти Ситханакан ҳамда унинг рафиқаси ҳам ўлдириб кетилган.

    Ситханакан ва унинг оила аъзоларининг ўлдирилиши юзасидан полиция генерал-лейтенанти Чалор Кердтес суд қилинган. Унга 2006 йилда яна бир суд ҳукми ўқилиб, у қимматбаҳо буюмларни ўзлаштирганликда ҳам айбдор деб топилган. Собиқ полиция амалдори 20 йилдан буён қамоқда сақланмоқда. Бироқ саудиялик дипломатлар ва бизнесмен ўлими юзасидан ҳеч ким суд қилинмаган.

    Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашувда Таиланд бош вазири икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга совуқчилик туширган ва 1989–1990 йилларда содир бўлган ҳодисалардан афсусда эканлигини таъкидлаган. У Таиланд ҳукумати қотилликлар ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг ўғирланганлиги юзасидан тергов учун Таиланд ҳукумати томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳақида ваъда берган.

    Мавзуга доир: 

    • Саудия маликаси Басма 3 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилди
    • Журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланган шахслардан бири Парижда қўлга олинди
    • Қочоқ разведка ходими Саудия валиаҳд шаҳзодаси Россиядан олиб келинадиган заҳарли узук ёрдамида подшоҳни ўлдирмоқчи бўлганини айтди

    29.01.2022, 09:08   Изоҳ (0)   13498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бердимуҳамедов бобоси номидаги ҳарбий мактаб қуриладиган жойга капсула қўйди

    28.01.2022, 22:40

    ЖАРда тропик бўрон оқибатида 70 киши ҳалок бўлди

    28.01.2022, 20:21

    2022 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфли мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

    28.01.2022, 19:53

    Тўқаев Қозоғистонда ҳукмрон Нур Отан партиясининг раиси этиб сайланди. Аввал бу лавозимни Назарбоев эгаллаб келган

    28.01.2022, 15:22

    Россияда бир суткада қарийб 100 минг кишида коронавирус аниқланди

    28.01.2022, 14:58

    Маск Байденни электромобиллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди

    28.01.2022, 14:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.