• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рамзан Қодиров АҚШ Давлат департаменти инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ўрганиши кераклигини айтди

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ Давлат департаментининг минтақага оид баёнотларидан сўнг, Telegram’даги канали орқали Қўшма Штатларнинг ўзини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ўрганишга чақирди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Аввалроқ Давлат департаменти Чеченистон ҳукумати томонидан ўнлаб фуқаролар «ўғирлангани ва мажбурий равишда ушлаб турилгани» тўғрисидаги хабарлардан хавотирда эканини билдириб, Россия ҳукуматини бу каби амалиётга йўл қўймасликка чақирган эди.

    «Нима бало, Штатларда ақлдан озганмисиз? Эслатиб ўтаман, бу каби баёнотни Гуантанамо қамоқхонасида маҳбусларни суд ва терговсиз сақлаётган мамлакатнинг Давлат департаменти билдирмоқда. Ушбу лагердаги қийноқлар ва таҳқирлар шу қадар машҳурки, Голливуд мазкур фактлар бўйича киноленталар ишлаяпти. МРБнинг дунё бўйлаб яна бундай махфий қамоқхоналари нечта? Хорижликларнинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, суд қилмасдан қатл қилиниши ҳақида нима дейиш мумкин? Рўйхатни давом эттирайми? Маҳаллий халқларга зулм ва муҳожирлар ҳуқуқларини поймол қилиш, Сурия ва Ливияда можароларни авж олдириш, ирқий камситиш, маҳбусларнинг кўплиги, ўлим жазоси, полиция зўравонлиги, Яқин Шарқдаги тинч аҳолини бомбардимон қилиш... Инсон ҳуқуқларига риоя қилиш борасида тавсия беришдан олдин, Давлат департаменти, унга ўзинг риоя қилишни ўрган», — деб ёзади Қодиров.

    Унинг таъкидлашича, «Давлат департаменти мурожаатининг муаллифлари нодон».

    «ИИВ, прокуратура, тергов қўмитаси, ФХХ ва бошқалар — федерал марказга, яъни Кремлга бўйсунадиган федерал тузилмаларнинг минтақавий бўлимларидир. Россия қонунларига кўра, субъект раҳбари суд қилиши, афв этиши, қўлга олиши, озодликка чиқариши мумкин эмас», — дея қайд этади Қодиров.

    Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Олий судининг истеъфодаги судьяси Сайди Янгулбоевнинг оиласини «террорчиларнинг шериклари» деб атаган ва уларни ҳибсга олишни, «қаршилик кўрсаца, йўқ қилишни» талаб қилганди. Судьянинг ўғли Абубакир Янгулбоев «Дожд» телеканали эфирида Қодировнинг сўзларига фикр билдирар экан, Россия президентига Чеченистон раҳбариятини алмаштириш таклифи билан мурожаат қилган.

    20 январь куни Сайди Янгулбоев ва Зарема Мусаеванинг Нижний Новгороддаги хонадонига ўзларини Чеченистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларимиз деб таништирган ниқобли қуролланган шахслар бостириб кирган. Улар оилани Чеченистонга қарши фирибгарлик иши бўйича гувоҳ сифатида келтириш қарорини кўрсатган, шундан сўнг Мусаевани куч билан олиб кетган. Янгулбоевнинг ўзи судьялик гувоҳномасини кўрсатгани учун олиб кетилмаган.

    Судьянинг яна бир ўғли Ибрагим Янгулбоевнинг айтишича, уларнинг оиласи Чеченистон ҳукуматини очиқ танқид қилган матбуот маъмури бўлгани учун таъқиб қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда уни отаси ва акаси билан бирга ўғирлаб кетишган ва Қодировнинг қароргоҳига олиб боришган. У ерда оила, жумладан, Чеченистон раҳбарининг шахсан ўзи томонидан калтакланиб, қийноққа солинган.

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Зарема Мусаеванинг ўғирланиши ҳақидаги воқеани «фантастик воқеа» деб ҳисоблаб, унга муносабат билдирмаслигини айтган.

    Мавзуга доир: 

    • Рамзан Қодиров «Қийноқларга қарши қўмита» раҳбари Игорь Каляпин ва «Ноява газета» шарҳловчиси Елена Милашинани «террорчи» деб атади
    • Рамзан Қодиров томонидан оиласига таҳдид қилинган чеченистонлик судья Россияни тарк этди. Унинг ўғли Путинни «Чеченистон раҳбарини алмаштиришга» чақирди

    28.01.2022, 13:21   Изоҳ (0)   36691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда россиялик олим жосусликда айбланмоқда

    28.01.2022, 12:53

    Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш ҳамда чегарадан қўшинларини олиб кетишга келишиб олди

    28.01.2022, 10:51

    Дания ҳукумати Малидан ҳарбийларини олиб кетишга қарор қилди

    28.01.2022, 10:06

    Ашхободда қора рангли тиббий ниқобларда юриш тақиқланди

    28.01.2022, 09:50

    «Хитой орзусини амалга ошириш – хиёбонда сайр қилиш эмас» – ХХР раиси Си Цзиньпиндан 10 иқтибос

    28.01.2022, 08:09

    Қирғиз-тожик чегарасида навбатдаги низо кузатилди. Асосий маълумотлар

    27.01.2022, 23:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.