• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғиз-тожик чегарасида навбатдаги низо кузатилди. Асосий маълумотлар

    Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудларидан бирида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг давлат чегара хизмати ахборотига таяниб, «ТАСС» хабар қилган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Қирғиз-тожик чегарасида кескин вазият ҳукмронлик қилмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари олиб борган музокаралар якунига кўра Боткен–Исфара йўналишида Тожикистон фуқаролари томонидан тўсиб қўйилган Тўрт-Кўчо қишлоғи йўли яна қайта очилган», – дейилади чегара хизматининг хабарида.

    «Аммо маҳаллий вақт билан соат 19:35 да (Тошкент вақти билан 18:35) Боткен туманининг Чир-Добо қишлоғи яқинида тожик томони ўқотар қуролдан фойдалангани ва қирғиз чегарачиларига ўқ узгани туфайли вазият яна ёмонлашган. Тўрт-Кўчо ва Чир-Добо қишлоқлари ҳудудида Қирғизистон ва Тожикистон чегара қўшинларининг аскарлари иштирокида ўзаро отишмалар кузатилган. Тожик томони миномётлар ва гранатомётлардан фойдаланган», – дейилади хабарда. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

    Тожикистон чегарасига яқин ҳудуддаги қишлоқларда яшовчи аҳоли кескин вазият туфайли ўз хонадонларини тарк этган, дейилади «24.kg» хабарида.

    «Чегарачилар ўртасидаги низо содир бўлган ҳудудга яқин қишлоқларда яшайдиган одамлар хонадонларини тарк этмоқда», дейилади хабарда. Шунингдек, агентликнинг ёзишича қирғиз-тожик чегараси участкаларидан биридаги отишма ҳануз давом этмоқда.

    Қирғизистоннинг Боткен вилояти маъмурияти берган маълумот бўйича конфликт кузатилган ҳудудда аввало аёллар, болалар ва кекса ёшли кишилар хавфсиз жойга ўтказилган.

    Воқеа жойига Боткен вилояти давлат хавфсизлик хизмати қўмитаси чегара хизмати бошлиғи Қиялбек Тўланбаев ва Боткен чегара отряди раҳбари Рустам Миршакиров етиб келган. «Мазкур ҳудуддаги Боткен вилоятининг чегара бўлинмалари кучайтирилган тартибга ўтказилган», – дейилади идора баёнотида.

    Тожикистон чегара хизмати ходимлари ҳам Қирғизистон билан чегарада содир бўлган ҳодиса туфайли кучайтирилган тартибга ўтказилган ва бу ҳақда мамлакат махсус хизматларидаги манба «ТАСС»га маълум қилган.

    «Тожик-қирғиз чегарасида юзага келган кескинлик сабабли Тожикистон чегара хизмати ходимлари хизматни ўташнинг кучайтирилган тартибига ўтказилган», – дея агентликка маълумот берган Тожикистон ҳукуматидаги манба.

    Унинг сўзларига кўра, иккала томоннинг ҳам маҳаллий ҳокимият вакиллари низони ҳал этиш юзасидан тегишли ишларни амалга оширмоқда.

    Кейинроқ яна Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати яна бир баёнот билан чиқиш қилди ва тожик чегарачилари отишмани тўхтатишни истамаётгани, улар томонидан икки томонлама келишувлар, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид бўлган Тожикистон Қуролли кучларининг қуроллари ишлатилаётганини қайд этди. Тожикистон миномётлардан муайян нишонга аниқ ўт очаётгани, асосан, чегара заставалари ва электр тармоқ линияларига ҳужум қилинаётганини билдирди.

    Asia-Plus нашри Исфара шаҳри яқинидаги Сомониён қишлоғида чегарадаги низо туфайли яраланганлар сони 11 нафарга етганини хабар қилди. Хабарга кўра, ўқотар қуролдан яраланган 8 нафар ҳарбий ва уч нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳолат барқарор ва жабрланганларга травмaтология бўлимларида тиббий ёрдам кўрсатилган. «AКИpress» эса Қирғизистон томонда 4 нафар ҳарбийга жароҳат етганини билдирган. Улар Кўк Тошдан Боткендаги вилоят шифохонасига олиб кетилган. Ҳарбийлар осколка, яъни миномёт зарбасидан кейин учиб келган парча тегиши оқибатида яраланган.

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Станислав Зас тожик ва қирғиз томонларини жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирган. Бу ҳақда КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маълум қилган. Зас Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода ҳамда Қирғизистон хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов билан телефон орқали суҳбатлашган.

    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги бу каби низолар 1990 йиллардан буён кузатилади, уларга икки давлат ўртасида 950 километр чегара ҳудуди белгилаб олинмаган ва унда икки томон келиша олмаётган баҳсли жойлар жуда кўп. Чегарани демаркация ва делимитация қилиш юзасидан музокаралар 2002 йилда бошланган ва шу кунга қадар икки юздан зиёд комиссия йиғилишлари ўтказилиб, ишчи гуруҳлар тузилган. Айни вақтда делимитация ва демаркация қилиш бўйича чегаранинг 550 километрга яқин линияси тартибга солиниши бошланган. Бироқ икки мамлакат ўртасида вақти вақти билан гоҳ аҳоли, гоҳ чегарачилар ўртасида низолар, отишмалар содир бўлиши тўхтагани йўқ.

    27.01.2022, 23:01   Изоҳ (0)   53535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каталонияда жодугарликда айбланиб, қатл қилинган юзлаб аёллар афв этилди. Шаҳар ҳокимияти улар хотирасига кўчалар номини ўзгартиришни таклиф қилди

    27.01.2022, 21:24

    Туркиядаги қор деярли беш мингта йўлни ёпиб қўйди (видео ва фото)

    27.01.2022, 20:38

    Путин хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида бу йил ҳам иштирок этмайди

    27.01.2022, 20:08

    Перу пойтахтида жиноятчилик ортиб кетгани сабаб шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилади

    27.01.2022, 19:07

    Ослода «Толибон» ва Ғарб дипломатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

    27.01.2022, 18:51

    НАТО ва АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига жавоб берди

    27.01.2022, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.