• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Хитой орзусини амалга ошириш – хиёбонда сайр қилиш эмас» – ХХР раиси Си Цзиньпиндан 10 иқтибос

    Эътиборингизга «Коммерсантъ» нашри томонидан дунёнинг етакчи сиёсатчилари томонидан айтилган иқтибосларни тақдим қилишда давом этамиз. Бу сафар Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин қайд этган муҳим жиҳатлар, унинг дунёқарашини, тафаккурини, сиёсий карьерасини белгилаб берган гапларнинг таржималарини ҳавола этамиз.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»
    Хитойни чегаралаш ҳақидаХитой халқи ташқи кучларнинг камситишга, азоблашга ва чегаралаб қўйишга уринишига чидаб турмайди. Бу ишларни қилиш ҳақида ўйлаётганлар 1,4 миллиард аҳолиси бўлган ва ҳар қандай бошни ёрадиган Хитой халқининг пешана тери ва қонидан барпо қилинган темир деворга келиб урилади.

    2021 йил 1 июлда Тянмендаги майдонда Хитой коммунистик партиясининг 100 йиллигига бағишланган тадбирдаги нутқдан.

    Хитой социализмиБиз бутун дунё учун тўғри келадиган, ҳамма учун абсолют – бир хилдаги барглар бўлмайди деб ҳисоблаймиз… Хитойга хос социализм ривожланади ва такомиллашиб боради. У вазият ўзгаришига қараб олдинга силжишда давом этиши мумкин. Биз цивилизациянинг ҳар қандай ютуғини ўзлаштиришга тайёрмиз, лекин ҳеч қачон бошқа мамлакатларнинг ривожланиш моделидан нусха олмаймиз.

    2013 йил 20 мартда журналист Михаил Гусманга берган интервьюсида айтиб ўтган гаплари.

    Ҳаёти давомидаги энг олий мақсадиОнам расмларга бой китобчадан Юе Фее тарихини ўқиб берарди (Сунлар ҳукмронлиги даврида яшаган қўмондон). Ўшанда белга татуировка чиздириш жуда оғриқли бўлиши ҳақида сўрагандим! Ойим, албатта, оғриқ бўлишини, бироқ бу Юе Фее образига сингиб кетганини айтганди. «Сзин Чжун Бао Го», «мамлакатга садоқат билан хизмат қилиш»— мен ушбу сўзларни, тўрт иероглифни бир умрга ёдлаб қолдим. Ҳаётимдаги олий мақсадимга айлантирдим.

    Хитой марказий телевидениесида 2020 йил 12 майда намойиш этилган ҳужжатли фильмда айтган гаплари.

    Ҳобби«Жуда банд бўлишимга қарамай, имкон туғилди дегунча яқинларимга вақт ажратишга ҳаракат қиламан… Ҳоббиларим кўп, айниқса, мутолаа жону дилим. Китоб ўқиш — ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланган. Шунингдек, спорт ихлосмандиман, сузиш ва алпинизмни ёқтираман, ёшлигимда футбол ҳамда волейбол ўйнаганман».

    2013 йил 20 мартда журналист Михаил Гусманга берган интервьюда айтилган гаплар.

    Экология ҳақидаИнсоният табиат қонунларига риоя қилибгина атроф-муҳитни ўзлаштиришда келгусида қимматга тушадиган хатолар қилмаслиги мумкин. Биз табиатга келтирган ҳар қандай зарар якунда ўзимизга қайтади. Бундай ҳолат ҳаммамизда бўлган ва бу реал ҳаёт.

    2017 йил 18 октябрда Хитой коммунистик партиясининг Бутунхитой қурултойидаги чиқишидан олинган иқтибос.

    АвтономияларМиллий суверенитетни, хавфсизлик ва ривожланиш йўлидаги манфаатларимизни ҳимоя қилишда давом этамиз, Гонконгда ҳамда Макао маъмурий ҳудудида барқарорликни таъминлаймиз. Шунингдек, биз Тайван мустақиллигини таъминлаш учун берилаётган зарбаларга жавоб қайтаришимиз зарур.

    2021 йил 1 июлда Тянмендаги майдонда Хитой коммунистик партиясининг 100 йиллигига бағишланган тадбирдаги нутқдан.

    Мавзуга доир: Си Цзиньпин Тайван ва Хитойни тинч йўл билан бирлаштириш тарафдори эканини билдирди

    Хитой орзуси«Хитой орзусини амалга ошириш – хиёбонда сайр қилиш эмас. Бунга эришиш, кўзланган манзилга етиш учун дўмбиралар ва қўнғироқ жарангидан кўпроқ нарса талаб этилади. Хитой халқи — буюк халқ, у оғир дамлардан ўтган, лекин таслим бўлмайди. Хитой халқи — буюк халқ; у меҳнатсевар ва мард, ҳеч қачон тараққиёт сари интилишдан тўхтамайди».

    2017 йил 18 октябрда Хитой коммунистик партиясининг Бутунхитой қурултойидаги нутқда айтилган гаплар.

    Путин ҳақидаБиз президент Путин билан яқин ишчи муносабатларини ўрнатганмиз, шу билан бирга, қалин дўстмиз. Россия мен энг кўп борадиган давлатлардан бири, Владимир Путин эса яқин дўстим ва менга яхши ҳамкасб.

    2019 йил 5 июнда Россияга ташриф вақтида айтилган гаплардан олинган иқтибос.

    Мавзуга доир: Путин ва Си Цзиньпин Кремлдаги учрашувда КХДР ва Суриядаги вазиятни муҳокама этди

    АҚШ ҳақидаИкки мамлакат (АҚШ ва Хитой) бир-бирини ҳурмат қилиши ва тушуниши, муносабатларни кенгайтириши ва кескинликларни бартараф этиши зарур, шунингдек, асосий икки томонлама манфаатлар масаласида ҳурматни сақлаган ҳолда ушбу ҳолатдан учинчи томоннинг фойдаланиб қолишига йўл қўймаслиги керак… Агар Хитой ва АҚШдек икки катта давлат ўзаро ҳамкорлик қилмаса, дунёда нималар бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин.

    АҚШнинг The Wall Street Journal нашрига 2015 йил 22 сентябрда берган интервьюсидан парча.

    Мавзуга доир: Жо Байден ва Си Цзиньпин АҚШ-Хитой ўртасидаги рақобат, пандемия ва Тайван масалаларини муҳокама қилди. Онлайн учрашув 3,5 соат давом этди

    Коронавирус ҳақидаВирусга қарши бирдамликни кучайтиришимиз ва ушбу жараёндан биргаликда ўтишимиз зарур. Илм-фаннинг тавсияларига амал қилишимиз, ЖССТнинг етакчи ролдаги бошқарувига кўмак кўрсатишимиз, шу билан бирга вирусни енгиш учун унга қарши туришнинг халқаро механизмини ишга туширишимиз лозим. Пандемияни сиёсийлаштириш ёки унга қандайдир тамға уриш ҳаракатлари инкор этилиши шарт.

    2020 йил 22 сентябрда БМТ Бош ассамблеясига қилган видеомурожаатида айтган гаплари.

    28.01.2022, 08:09   Изоҳ (0)   27791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғиз-тожик чегарасида навбатдаги низо кузатилди. Асосий маълумотлар

    27.01.2022, 23:01

    Каталонияда жодугарликда айбланиб, қатл қилинган юзлаб аёллар афв этилди. Шаҳар ҳокимияти улар хотирасига кўчалар номини ўзгартиришни таклиф қилди

    27.01.2022, 21:24

    Туркиядаги қор деярли беш мингта йўлни ёпиб қўйди (видео ва фото)

    27.01.2022, 20:38

    Путин хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида бу йил ҳам иштирок этмайди

    27.01.2022, 20:08

    Перу пойтахтида жиноятчилик ортиб кетгани сабаб шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилади

    27.01.2022, 19:07

    Ослода «Толибон» ва Ғарб дипломатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

    27.01.2022, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30

    БМТ бош котиби Ғазодаги очликни сунъий офат деб атади

    Дунё | 22 август, 19:20

    Бош вазирга қўнғироқ қилиш имконияти ва Турдимовнинг устозлиги: Сурхондарё ҳокими билан эксклюзив суҳбат

    Ўзбекистон | 22 август, 19:08

    Ўзбек йўлсозлари тарихда илк марта объектни 48 соатда қуриб фойдаланишга топширди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:55

    Уй бекасидан муваффақиятли тадбиркоргача: ажойиб ғоялари ортидан бойиб кетган аёллар ҳикояси

    Лайфстайл | 22 август, 18:45

    Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасида қўшма баёнот имзоланди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:27

    Ўзбекистонда ишчи кучига энг кўп талаб билдирган соҳалар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.