• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги кар ва заиф эшитувчилар мактаби директори порахўрликда айбланиб, бўшатилганди. Суд қарори билан унинг ишга қайтиши 30 нафар ўқитувчига хуш келмаяпти

    Бухорода ўқитувчидан 300 доллар пора сўраганликда айбланиб, ишдан бўшатилган мактаб директори суд орқали ишига тикланди. Мактабдаги 30 нафар ўқитувчи эса бундан норози. «Дарё» мухбири шикоятчилар ва пора олганликда айбланган мактаб директорини суҳбатга тортди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2017 йилдан бери Бухоро шаҳридаги 123-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернатини бошқариб келган Ҳамза Собиров Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси тақдимномаси билан педагог ўқитувчилар ва тарбиячиларга дарс соатларини бир ойлик иш ҳақи эвазига сотганликда айбланиб, 2021 йилнинг 13 октябрь куни лавозимидан олинган. Мазкур ишни кўриб чиққан фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди эса бошқарма бошлиғининг директорни ишдан олиш тўғрисидаги буйруғини ғайриқонуний деб топгач, директор 2022 йил 5 январь куни лавозимига қайтган.

    Суднинг мазкур қарори ва директорнинг ишга қайтишидан норози бўлган ўқитувчилардан бири Нафосат Ҳамроқулованинг айтишича, у олий маълумотга эга бўлса-да, 11 йилдан буён тўлиқ иш ставкаси билан таъминланмаган.

    Фото: «Дарё»

    «2012 йилда ярим ставкада тарбиячи вазифасига тайинланганман. Ўн йилдан буён дарс соатим кўпаймади. Ҳамза Собиров директор бўлиб келгач, дарс соатларимни кўпайтириб беришини илтимос билан қабулига кирдим. Аммо эвазига мендан 200 доллар сўради. Шароитим йўқ дейишимга қарамай, пулни август ойи маошидан тўғрилаб беришимни талаб қилди. Афсуски, ўшанда унинг сўзларини ёзиб олмаганман ва бу хаёлимга ҳам келмаган. Шундан сўнг вазият ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилдим. Ҳуқуқ-тартибот идораси масъуллари 2021 йилнинг сентябрь ойида менга овоз ёзиш мосламасини берди ва директорнинг овозини ёзиб беришимни сўради. Диктофонни олиб, директор қабулига кирдим ва менга дарс соатларимни кўпайтириб, алоҳида хона ҳам берилишини сўрадим. Директор аввалги сўралган 200 долларга қўшимча яна 100 доллар беришимни айтди. Буни ёзиб олиб, ДХХ ходимларига бердим. Менга махсус ишлов берилган пулларни беришиб, тадбир ўтказишди. Уюштирилган жараён эса самарасиз бўлди. Директор ўзи талаб қилган 300 долларни олмай, мени хонасидан чиқариб юборди», — дейди Нафосат Ҳамроқулова ҳаракати ҳақида маълумот берар экан.

    Ўқитувчининг айтишича, у тадбир ташкил қилиниши учун кетган бир ҳафта вақт давомида икки нафар ҳамкасбига режа ҳақида гапирган.

    «Директорни шу ҳамкасбларим огоҳлантирган бўлиши мумкин. Шу боисдан тадбир амалга ошмади. Мен ДХХни энг кучли орган, деб мурожаат қилгандим. Шундан буён менга тинчлик йўқ», — дейди у.

    Ўқитувчи томонидан «Дарё»га, шунингдек, ҳуқуқ тартибот идораларига тақдим этилган аудиоёзувда дарс соатларини кўпайтириш ҳамда ўзига алоҳида хона ажратилиши учун ўқитувчининг пора таклиф қилгани англашилади.

    Фото: «Дарё»

    Аудиода ўқитувчи аёл директорга «Ўша сиз айтган пулга 100 доллар қўшиб бераман», деса, директор «Қанча қолганди сиздан?», дея суҳбатни давом эттирган. Нафосат Ҳамроқулова эса «200 доллар қолган», дегач, директор Ҳамза Собиров «Уч қилинг, ҳай, шуни», дейди.

    Мазкур суҳбат ва айбловга ишонган Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси вилоят Халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритади. Бошқарма эса мактаб-интернет касаба уюшмаси қўмитасининг билдиргисини асос қилиб олиб, директорни 2021 йил йил 13 октябрь куни ишдан олади.

    «Тергов-суриштирув ҳаракатлари ўқитувчи Нафосат Ҳамроқулованинг мурожаати юзасидан мактаб-интернатда фаолият юритаётган 125 нафар педагог ва ишчи-ходим ўртасида сўровнома ўтказилган. Сўровнома натижасига кўра, 23 нафар ходим ишга кириш, дарс соатларини ошириш каби масалаларда директорга пул берганини билдирган. Бироқ бу мактаб-интернат директорининг порахўрлик жиноятини содир қилгани ёки иш берувчига нисбатан ишончни йўқотишга олиб келганини исботламайди. Демак, мактаб директорининг меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузгани меҳнат шартномасини бекор қилиш учун етарли ҳисобланмайди», — дейди фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди судьяси Саидов.

    Директор суд қарори билан лавозимига қайта тикланиб, вилоят Халқ таълими бошқармасидан 2 миллион сўм маънавий зарар ва 810 минг сўм давлат божи ундирилишига эришган.

    Фото: «Дарё»

    «Мактаб-интернатда ҳар ким ўз ишини қилмайди. Ваҳоланки, ҳар бир йўналишнинг ўз раҳбари бор. Бўлим раҳбарларига муҳим масала билан кирсангиз, ‘директордан рухсат оласиз’, дейди. Энг оддий масалалар ҳам директор орқали ҳал бўлади. Яширмайман, ишга қабул қилинишим эвазига мен ҳам айнан шу директор талаб қўйган миқдорда пул беришга мажбур бўлганман. Афсуски, директорнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини исботлаш ва ўша пайтдаги суҳбатларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этиш учун асосимиз йўқ.  Фақат менмас, жуда кўпчилик ўқитувчилар ушбу масалада азият чекишган. Ёлғончи раҳбар билан ишлашни истамаймиз», — дейди жисмоний тарбия ўқитувчиси Элёр Муяссаров.

    Бош тарбиячи Рустам Турсунов мактаб-интернат директори қўпол эканини айтмоқда.

    «Қўл остидагиларга нисбатан ҳурматсиз ва беписанд. Сен дардинг билан кирсанг-у, у қўл телефонидан бош кўтармай, сени эшитмаса. Педагогга хос феъл-атвормас-ку, бу ахир! Тўғриси, охирги пайтлар ўз талабим ва таклифим бўлса ҳам директор қабулига кирмай қўйдим», — дейди бош тарбиячи Рустам Турсунов.

    Фото: «Дарё»

    Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг айтишича, директор шу таълим муассасаси ўқитувчиси Жамила Сафаровани ўзининг «ўнг қўли»га айлантирган. 2011 йилдан буён шу мактабда ишлаб келаётган ва исм-шарифи очиқланишини истамаган ўқитувчининг сўзига кўра, директор 2020 йилнинг август ойида 2020/2021-ўқув йили учун унинг дарс соатларини ошириш эвазига Жамила Сафарова орқали ундан 300 доллар олган. Ўқитувчи 2021/2022 йил ўқув йили учун ҳам 400 доллар пул беришга мажбур бўлганини қўшимча қилмоқда.

    Айтилишича, мактаб-интернат директори фаолияти давомида ўқитувчи, тарбиячи ва фаррошлар меҳнати эвазига етиштириладиган таълим муассасасига тегишли бўлган боғ ва иссқихоналардаги мева, полиз экинларини сотиб, ўз шахсий манфаати йўлида сарфлаган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган мактаб ўқитувчиларидан бири Феруз Шарипов эса ҳамкасбларининг фикрини рад этиб, бошқача фикр билдирмоқда.

    «Жамоанинг директорга нисбатан қаршилиги йўқ. Директор жуда талабчан, ўз фикри, қарашига эга. Жорий ўқув йилида мактаб-интернатимиз тарихида илк бор ўқувчиларимиз олий таълимга ўқишга кирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан муносабатимни билдирадиган бўлсам, директор билан ўзаро келишолмай юрган ўқитувчилар директорнинг қайта ишга тикланиб, хонасига кирганда, унга қаршилик кўрсатишган. Жанжал кўтаришга уринишган. Шундан сўнг Миллий гвардия ходимларини чақиришга мажбур бўлдик. Ички низо ва келишмовчиликлар, асосан, бир штат бирлигидан кўпроқ дарс соатларига эга бўлган ўқитувчиларнинг норозилигидан келиб чиққан. Ваҳоланки, бир штат бирлигидан ортиқ дарс соатлари олийгоҳларни тамомлаб келаётган ёш кадрларга ҳам адолатли тарзда ажратилиши керак. Ундан ортиғи билан таъминлаб қўйишга мактаб-интернат мажбур эмас», — дейди Феруз Шарипов.

    Билдирилишича, таълим муассасаси жамоаси ўртасидаги ўзаро келишмовчилик ҳамда гуруҳбозликдан вилоят Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари ҳам хабардор. Бир неча ойдан буён турли идора ва ташкилотларга шикоят ва мурожаатлар йўлланган, бироқ у хатлар на ўрганилган, на чора кўрилган.

    Ҳамза Собиров.

    Ҳамза Собиров.
    Фото: «Дарё»

    «2017 йилда иш фаолиятимни бошлаганман. Мактаб жуда ачинарли аҳволда эди. Биргина хатойим ҳолатни аввалги кўринишида суратга олиб қўймаганим. На иссиқлик тизими, на сув таъминоти, на мактаб таъмирлаш ишлари жойида эди. Теварак-атрофни кўркам қиёфага келтириш учун ҳам ўз чўнтагимдан, ҳам ҳомийлик ҳисобидан маблағ сарфладим. Боғ ва иссиқхоналардаги мева ва полиз маҳсулотларидан тушган даромадни ўз манфаати йўлида сарфлаган, деган иддаоларга қўшилмайман. Уларнинг банк кўчирмалари ҳамда қандай мақсадларга сарфлангани юзасидан далолатномалар бор», — дейди далолатномалар нусхасини тақдим этган мактаб-интернат директори.

    Ҳамза Собиров ҳар бир ўқитувчи ва тарбиячи ўз меҳнати ва фаолияти натижасига қараб рағбатлантириб келинаётганини билдирар экан, ўзининг ҳам эътирозлари борлигини тушунтирди.

    «Ишдан бўшатилишимга сабаб бўлган 200 ва 300 доллар ҳақидаги овозли ёзувнинг зарур ўринлари ўчириб юборилганини англаш қийинмас. Нафосат Ҳамроқулова шахсий иши учун хона ажратилиши важи билан қабулимга кирганда, унга муассасанинг четки блогидаги таъмирга муҳтож хоналардан бирини ўз маблағлари ҳисобига таъмирлаб олиши мумкинлиги билдирганман. Ва бу ҳақда у билан биринчи суҳбатимиз жараёнида мен таклиф қилган хонанинг таъмирлаш ишларига камида 200-300 доллар сарфланиши ва бу жараённи ўзи амалга ошириши мумкинлигини билдирганман», — деди Ҳамза Собиров.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу мактаб-интернатда узоқ йиллардан буён фалият юритиб келаётган Саодат Мухторова юқори синф ўқувчиларининг директор томонидан бир неча бор калтаклангани қулоғига чалинганини айтмоқда. Бир нечта ўқитувчилар томонидан «Дарё»га тақдим этилган видеотасвирларда мактаб-интернат ўқувчилари «Собиров ёмон, у фақат уради. Хонасига ‘швабра’ қўйган. Бир марта мени ‘швабра’ сингунча урди ва ҳозир у менинг мактаб-интернатдан кетишимни айтяпти», дейди.

    «Ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаган, тарбияси шўхроқ, оз мунча тартиббузар ўқувчиларга танбеҳ берганман, лекин ўқувчиларни ҳеч қачон урмаганман. Бу ёлғон ва ясама ҳолатлар жамоа ўртасида янада носоғлом вазиятни келтириб чиқаришгагина хизмат қилади, холос», — деди Ҳамза Собиров.

    26.01.2022, 08:18   Изоҳ (0)   16392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метроси ўз фаолиятини тиклади

    26.01.2022, 08:17

    Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тикланди. Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам

    26.01.2022, 02:41

    Ўзбекистон ҳудудларидаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ янги маълумотлар эълон қилинди

    26.01.2022, 00:52

    «Свет»сиз қолган Ўзбекистон, фонарда ишлаётган ҳоким, Тошкентни қоплаган туман. 25 январь суратлари

    26.01.2022, 00:19

    Ўзбекистондаги ОТМ, лицей ва коллежларда электр энергияси узилиши сабаб қолдирилган имтиҳонлар бошқа куни ўтказилади

    25.01.2022, 23:29

    Ўзбекистон ҳудудларида соат 22:30 ҳолатига кўра электр энергияси билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берилди

    25.01.2022, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.