• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳудудларидаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ янги маълумотлар эълон қилинди

    Энергетика вазирлиги 26 январь соат 00:00 ҳолатига кўра, республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

    Қорақалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ мавжуд;

    Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30 фоиз, Хонабод 100 фоиз мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

    Бухоро вилояти — Қоракўл 100 фоиз, Қоравулбозор 100 фоиз, Бухоро шаҳар 10 фоиз электр энергияси мавжуд;

    Жиззах вилояти — Барча туманларда 70 фоиз аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;

    Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5 фоиз, Ғузор тумани 70 фоиз уланган. Муборак туманидаги газни қайта ишлаш заводларида электр энергияси таъминоти тикланди;

    Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100 фоиз, Ғазғон шаҳрида 100 фоиз, Кармана туманида 100 фоиз, Навбахор туманида 100 фоиз, Конимех туманида 100 фоиз, Зарафшон шаҳрида 100 фоиз, Учқудуқ туманида 100 фоиз, Нурота туманида 100 фоиз, Томди тумани 100 фоиз ва Хатирчи туманида 90 фоиз электр мавжуд;

    Наманган вилояти — Наманган шаҳар 8 фоиз, Поп тумани 2 фоиз электр мавжуд;

    Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95 фоиз, Самарқанд тумани 65 фоиз, Пахтачи туманида 100 фоиз, Каттақўрғон тумани 70 фоиз, Каттақўрғон шаҳри 100 фоиз, Нарпай тумани 95 фоиз, Нуробод тумани 95 фоиз, Пастдарғом тумани 30 фоиз, Булунғур туманида 100 фоиз, Жомбой туманида 100 фоиз, Тойлоқ туманида 100 фоиз, Қўшработ туманида 50 фоиз, Иштихон туманида 50 фоиз Ургут тумани 70 фоиз электр мавжуд;

    Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз, Олтинсойда 70 фоиз электр мавжуд;

    Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60 фоиз, Янгиер 60 фоиз, Ширин шаҳри 100 фоиз, Боёвут 21 фоиз, Сайхунобод тумани 20 фоиз, Гулистон тумани 19 фоиз, Мирзаобод тумани 10 фоиз, Ховос тумани 30 фоиз электр мавжуд;

    Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95 фоиз, Бекобод шаҳар 100 фоиз, Нарафшон шаҳар 40 фоиз, Олмалиқ шаҳар 100 фоиз, Чирчиқ 80 фоиз, Оҳангарон шаҳар 100 фоиз, Бўка тумани 40 фоиз, Бўстонлик тумани 80 фоиз, Зангиота тумани 25 фоиз, Қибрай тумани 95 фоиз, Оҳангарон тумани 80 фоиз, Паркент тумани 80 фоиз, Тошкент тумани 80 фоиз, Ўрта Чирчиқ 20 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 60 фоиз, Янгийўл туман 5 фоиз электр таъминотига уланган;

    Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 35 фоиз, Қўқон шаҳри 45 фоиз, Марғилон шаҳар 10 фоиз, Киргили шаҳри 10 фоиз, Қувасой шаҳар 5 фоиз, Олтиариқ тумани 5 фоиз, Қўштепа тумани 25 фоиз, Бағдод тумани 10 фоиз, Бувайда тумани 15 фоиз, Бешариқ тумани 25 фоиз, Учкўприк тумани 5 фоиз, Қувасой тумани 5 фоиз, Тошлоқ тумани 5 фоиз, Риштон тумани 5 фоиз, Ўзбекистон тумани 17 фоиз, Фарғона тумани 15 фоиз, Данғара тумани 30 фоиз, Ёзёвон тумани 5 фоиз, Сўх тумани 100 фоиз, Фурқат тумани 50 фоиз электр таъминотига уланган;

    Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ мавжуд;

    Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100 фоиз, Юнусобод 80 фоиз, Шайхонтоҳур 50 фоиз, Олмазор 50 фоиз, Яккасарой 60 фоиз, Чилонзор 60 фоиз, Яшнобод 90 фоиз, Миробод 70 фоиз, Сергели 70 фоиз, Янгихаёт 70 фоиз, Бектемир 80 фоиз, Учтепа 50 фоизда электр таъминоти мавжуд.

    Ўзбекистонда кузатилган электр энергиясининг йирик носозлиги хронологияси

    25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ эса тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилмоқда.

    Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

    Мавзуга доир: «Тошкентда свет ўчганига ҳайрон қолдим». Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари электр энергиясидаги узилишлар ҳақида (видео)

    Кейинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «вазият шахсан президент назорати остида» эканини маълум қилиб, фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича комиссия тузилди. Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси тўлиқ тикланганини хабар қилди. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланди. Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланиб, 7 та энергоблокдан 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди.

    Энергия танқислиги ортидан Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди.

    ССВ Зангиота ковид-марказларидаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Энергетика вазирлиги 25 январь, соат 22:30 ҳолатига кўра, республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

    26.01.2022, 00:52   Изоҳ (0)   100736
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Свет»сиз қолган Ўзбекистон, фонарда ишлаётган ҳоким, Тошкентни қоплаган туман. 25 январь суратлари

    26.01.2022, 00:19

    Ўзбекистондаги ОТМ, лицей ва коллежларда электр энергияси узилиши сабаб қолдирилган имтиҳонлар бошқа куни ўтказилади

    25.01.2022, 23:29

    Ўзбекистон ҳудудларида соат 22:30 ҳолатига кўра электр энергияси билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берилди

    25.01.2022, 23:02

    Uzbekistan Airways Тошкент ва Сочи ўртасидаги мунтазам авиақатновларни тиклайди

    25.01.2022, 22:56

    Ўзбекистонда газдан қарзи бор хонадонлар тармоқдан вақтинча узилмайди

    25.01.2022, 22:24

    Ўзбекистонда электр таъминоти узилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатда жамоат тартибини сақлаш учун ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилди

    25.01.2022, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.