Электр энергияси тармоқларида рўй берган узилишлар сабаб Қамчиқ довонидаги тунелларнинг ёритиш тизимлари ўчиб қолди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, Резак ва Қамчиқ автойўл тунелларида ёритиш тизимлари ўчиб қолган. ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари тегишли хизматлар билан ҳамкорликда тунелларда ёритиш ишларини ташкиллаштиган. Натижада 2300 дан ортиқ енгил ва юк автомобилларининг хавфсиз ҳаракати таъминланган. Ҳозирда Қамчиқ довони йўлида электр энергия таъминоти тикланган.
Изоҳ (0)