• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинпин ташаббуси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

    Мамлакатлар етакчилари Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди, кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва келгуси истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

    Давлат раҳбари ўз нутқи аввалида иштирокчиларни юбилей сана билан муборакбод этиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик муносабатлар ўтган даврда жадал ва барқарор тус олганини таъкидлади.

    Ҳамкорликнинг устувор йўналишларини баён этар экан, Шавкат Мирзиёев тўсиқларсиз савдони таъминлаш ҳамда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришнинг умумий маконини шакллантиришга қаратилган Янги «Хитой – Марказий Осиё» иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

    Ўзбекистон президенти Хитой–Марказий Осиё йўналишида узлуксиз юк оқимини таъминлаш ва трансминтақавий логистика тармоқларини ривожлантириш учун тизимли ечимлар ишлаб чиқиш муҳим эканини қайд этди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни 2022 йилдаёқ бошлаш таклиф этилди.

    Шавкат Мирзиёев саммит иштирокчилари эътиборини рақамли технологияларни кенг жорий қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратди. IT-парклар негизида «Интеллектуал ипак йўли» қўшма платформасини яратиш таклиф қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соғлиқни сақлаш ва юқумли касалликларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Вакциналар ишлаб чиқиш, синаш ва ишлаб чиқаришда Хитой билан шерикликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди. Шунингдек, Ўзбекистон мамлакатлар ўртасида одамлар ва товарлар ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида вакцинация паспортларининг ўзаро тан олиниши тарафдоридир.

    Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш вазифасига тўхталиб, унинг ечимини аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти деб атади.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон аграр тармоқни модернизация қилиш, шўрланган ва шўрхок ерларда экинлар етиштириш, шаҳар ва қишлоқ ўртасида ишлаб чиқариш занжирларини йўлга қўйиш масалаларида Хитой билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти пандемия даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига тез ортиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашда яқиндан ҳамкорлик қилиш ва бу борада тезкор қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга чақирди. БМТ Бош ассамблеясининг пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусни биргаликда илгари суриш таклиф этилди.

    Шу билан бир қаторда, «Яшил ипак йўли»ни барпо этиш доирасида иқлим кун тартибини биргаликда илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

    Муқобил энергетика соҳасида инвестициявий ва технологик ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган «Экологик тоза ривожланиш»ни таъминлаш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

    Марказий Осиё ва Хитой халқларини янада яқинлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шавкат Мирзиёев келгуси йилни Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили деб эълон қилишни, унда асосий эътиборни академик ва талабалар алмашинуви дастурларига, ёшлар форумлари ва спорт мусобақаларини ўтказишга қаратишни таклиф қилди.

    Ўзбекистон президенти ўз нутқида минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш масалаларига ҳам тўхталди. «Хавфсиз ипак йўли» концепциясини амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб Афғонистон йўналишидаги қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

    Сўзининг якунида давлат раҳбари Хитой халқига Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини тилади.

    Саммит якунида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларига доир умумий ёндашувлар акс топган қўшма баёнот қабул қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича комиссия тузилди
    • Ўзбекистон ҳудудларида чарм-пойабзал соҳасига ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил этилади
    • «Бир қарашда одамнинг ҳаваси келади». Қозоғистон президенти Ўзбекистондаги нефть-газ соҳасидаги заводлар ҳақида

    25.01.2022, 19:27   Изоҳ (0)   22436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланди

    25.01.2022, 19:14

    Фарғонада чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 450 га яқин Redmi телефонлари мусодара қилинди

    25.01.2022, 19:11

    Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди

    25.01.2022, 18:55

    Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланмоқда

    25.01.2022, 18:22

    Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиапарвозлар кучли қор сабаб бекор қилинди

    25.01.2022, 18:08

    Ўзбекистонда 2021 йилда электромобиллар импорти қарийб олти баробарга ошди

    25.01.2022, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.