Тошкент аэропорти нормал режимда ишламоқда, ҳозирда йўловчилар рейсларга рўйхатга олинмоқда, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports.
Қайд этилишича, айни вақтда Андижон, Самарқанд, Нукус ва Урганч аэропортларида электр таъминоти тикланган. Фарғона аэропортига қисман электр энергияси етказиб берилган. Навоий аэропортида электр таъминотида узилишлар кузатилмаган. Ҳудудлардаги қолган аэропортлар генераторлар ёрдамида ишламоқда.
Тошкент аэропорти нормал режимда ишламоқда. Ҳозирда йўловчилар қуйидаги рейсларга рўйхатга олинмоқда:
- КC 128д Тошкент—Олмаота;
- HY 3601 Тошкент—Москва;
- HY 3631 Тошкент—Санкт-Петербург;
- HY 9687 Тошкент—Краснодар.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган. «Дарё» нашри ходимлари ва ўқувчиларининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
Мавзуга доир:
- «Вазият шахсан президент назорати остида». Шерзод Асадов фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди
- Электр тизимидаги узилишлар оқибатида етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинади — Молия вазирлиги
- Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди
Изоҳ (0)