• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюкликка сабаб бўлган чой. АҚШнинг дунёдаги энг қудратли давлатга айланиш йўлини бошлаб берган «Бостон чойхўрлиги»

    АҚШ узоқ йиллар аввал жаҳоннинг энг қудратли давлатларидан бирига айланиш йўлини бошқаларга қараганда тезроқ босиб ўтди. 1492 йили Христофор Колумб кашф этган, кейинги юз йилликда Буюк Британия мустамлакасига айланган Америка кун келиб жаҳоннинг энг етакчи давлати бўлишига ҳеч ким ишонмасди, ҳатто америкаликларнинг ўзи ҳам. Бу буюклик йўлини кўрсатган, америкаликларни озодлик ва ривожланиш йўли томон ундаган воқеа — «Бостон чойхўрлиги» эди. «Дарё» қандай қилиб оддий чой АҚШ давлатига тамал тоши қўйгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Монополия — ҳаммасига сабабчи ва барча учун ёқимсиз сўз

    XVIII асрга келиб Америкадаги Буюк Британия колониялари ва марказий ҳукумат ўртасида низолар пайдо бўла бошлайди. Бунга сабаб инглиз қироллигининг мустамлака ўлкалар устига солаётган янги солиқ ва савдодаги чекловлари эди. Америкалик колонистлар(Америкага кўчиб келган европаликлар) Британия ҳукуматининг уларга солаётган янги солиқларини Франция ва ҳиндулар билан олиб бораётган уруши харажатларини америкаликлар ҳисобидан қоплаш деб ҳисоблайди.

    Америкалик колонистлар Буюк Британия парламентида уларга жой берилмаганидан норози эди. Мустамлака юртлардаги европалик аҳоли инглиз парламентининг янги солиқларини «вакилликсиз солиққа тортиш» деб баҳолайди. Парламентда колониялар вакилларисиз янги солиқлар жорий этиш ноқонуний экани таъкидланади. Ўз навбатида Буюк Британия ҳукумати ҳам уруш айнан колониялар номидан олиб борилаётгани учун улар кўпроқ солиқ тўлаши керак деган фикрда эди.

    1767 йили Буюк Британия парламенти мустамлакаларда қоғоз, бўёқ, қўрғошин, чой ва бошқа бир қатор маҳсулотларга нисбатан солиқлар жорий этувчи Таундшенд қонунини қабул қилади. Бу эса мустамлакалардаги норозиликни кучайтиради. Орадан бироз вақт ўтиб, қирол Жорж III бу қонунни бекор қилади. Аммо британ ҳукумати негадир бир маҳсулот — чой учун солиқни бекор қилмайди.

    Фото: History

    Чой бу пайтда анча оммалашган маҳсулот бўлиб, Америкадаги Британия колониялари 1773 йилнинг ўзида 1,2 миллион фунтлик чойни импорт қилганди. Инглиз ҳукумати юқори даромад келтирувчи бу солиқни бекор қилишни хоҳламайди.

    Бутун Буюк Британия империясидаги чой савдоси монополияси 1600 йилда тузилиб, акциядорлари ичида мамлакатнинг кўпгина баобрў кишилари бўлган Ост-Индия компаниясига берилган эди. Компания Хитойдан олиб келувчи чойни фақатгина Британия оролига етказиши ва шу ерда мустамлакалардаги савдогарларга улгуржи нархда сотиши керак эди. Ҳукумат бунда ҳам компаниядан, ҳам савдогарлардан солиқ оларди. Натижада, мустамлакаларга чой анча қиммат нархда етиб борарди.

    Чой солиғининг бекор қилинмаслигига жавобан америкаликлар Ост-Индия чойини бойкот қилиб, анча арзонроқ бўлган Голландия чойини контрабанда йўли билан импорт қила бошлайди. XVIII асрнинг 70 йилларида Америка колонияларида сотилган чойнинг 90 фоизи голланд чойи ҳиссасига тўғри келган. Охир-оқибат, Ост-Индиянинг даромадлари пасайиб, Ҳиндистонда ҳам очарчилик бошлангач, компания банкротлик ёқасига келиб қолади.

    Британия ҳукумати «миллий» монопол компанияни қутқаришга уринади ва 1773 йил май ойида парламент «Чой тўғрисида» қонун қабул қилади. Унга кўра, Ост-Индия компаниясига чойни мустамлакаларга бож тўловларисиз ва арзон нархларда сотишга рухсат берилади. Эндиликда компания чойни тўғридан-тўғри мустамлакаларга сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Тез орада инглиз чойи колонияларда энг арзон маҳсулотга айланади.

    Бироқ америкаликлар барибир инглиз чойини бойкот қилади. Колония аҳолиси янги қонуннинг нотенглигидан, қонун қабул қилишда уларнинг вакиллари иштирок этмаётганидан норозилик билдиради. Янги қонун Англия портларига келган чой учун бож тўловини бекор қилган ҳолда Америка соҳилларига келган чой кемалари учун бож тўловларини бекор этмаганди. Колония аҳолиси уларнинг вакиллари ҳам парламентда қатнашишини қаттиқ талаб қилади.

    Янги қонундан сўнг Ост-Индия компаниясининг чой юкланган кемалари Нью-Йорк, Чарлестон, Бостон ва Филаделфияга жўнатилади. Бостондан ташқари барча шаҳар-портларда маҳаллий колония ҳукумати чойни туширишга рухсат бермайди ва кемаларни ортга қайтариб юборади.

    Бостонга келган уч кемани эса колония аҳолисининг қаршилигига қарамай штат губернатори Томас Ҳаткинсон қайтариб юборишга рухсат бермайди.

    Дунёдаги энг катта чойхўрлик

    Губернаторнинг қароридан ғазабланган америкаликлар Самуел Адамс бошчилигида Бостондаги Эски Жанубий Учрашувлар уйида йиғилиб, чойга солиқ тўлашдан бош тортиш, уни тушириш ва сотишга қарши чиқиш ҳақида келишиб олишади. Самуел Адамс раҳбарлигида колонистларнинг «Озодлик ўғиллари» ташкилоти тузилади.

    1773 йил 16 декабрь тунида ҳиндуларнинг мохока қабиласи каби кийинган «Озодлик ўғиллари» ташкилоти аъзолари чой юкланган кемаларга яширинча чиқиб олади. Самуел Адамс буйруғидан сўнг улар учта кемадаги уч юз қирқ иккита чой солинган қутиларни денгизга улоқтиради. «Чойхўрлар»ни Буюк Британия ҳарбий кемалари пайқаб қолади, аммо ҳеч қандай қаршилик чораси қўлламайди. Ҳаммаси қон тўкишларсиз ва куч ишлатилмасдан якун топади. Бойкот иштирокчилари кетишларидан олдин, ҳатто кема палубаларини ҳам тозалаб кетишади.

    Фото: History

    Чойхўрлик давомида умумий 45 тоннадан кўпроқ чой сувга ғарқ бўлади. Уларнинг баҳоси бугунги кунда деярли бир миллион долларга тенг келади.

    Тарихга «Бостон чойхўрлиги» номи билан кирган ушбу воқеа америкалик колонистларнинг Буюк Британияга қарши очиқдан-очиқ норозилик ҳаракати эди. Норозилик акцияси колония аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланади ва инглиз чойининг бойкот қилиниши тарихдаги энг катта қаршилик ҳаракатларидан бири бўлиб қолади.

    Озодлик уруши чўғининг алангаланиши

    Ҳеч қандай зўравонлик ва куч ишлатилмаганига қарамай, «Бостон чойхўрлиги» қирол Жорж III ҳамда Буюк Британия парламенти ғазабига сабаб бўлади. Бойкотга жавоб сифатида парламент «Мажбурий ҳаракатлар» (америкаликлар буни «Чидаб бўлмас ҳаракатлар» деб атаган) қонунини қабул қилади.

    Қонунга кўра, «Бостон чойхўрлиги»да кўрилган зарар қопланмас экан, Бостон бандаргоҳи ёпиб қўйилади, Массачусетс штати (Бостон шаҳри шу ҳудудда жойлашган) конституцияси ва маҳаллий амалдорлар сайлови тугатилади. Шунингдек, штатдаги суд ҳокимияти Британия ва британ судьяларига ўтказилади, амалда Массачусетсда ҳарбий ҳолат жорий қилинади.

    Инглизлар колонияларда француз—канада католик черкови фаолиятини кенгайтириш орқали протестант америкаликларнинг жиғига тега бошлайди. Инглиз флоти Америкадаги колонияларнинг ҳамма портини чет эл кемалари учун ёпиб қўяди.

    Массачусетсликлар бунга жавобан биринчисидек овоза бўлмаган эса-да, иккинчи «Бостон чойхўрлиги»ни уюштиради. 1774 йил март ойида олтмишга яқин америкалик «Fortune» кемасида олиб келинган 30 дан ортиқ чой қутисини денгизга улоқтиради. Илк уринишдагидек машҳур ва муҳим бўлмаган қаршилик Нью-Йорк, Мериленд ва Жанубий Каролина штатларидаги чой бойкотига туртки беради.

    Буюк Британия ҳукумати «Мажбурий ҳаракатлар» қонуни орқали Массачусетс штатини ажратиб қўйиш, бошқа штатларнинг унга эргашмаслигига эришмоқчи эди, бироқ амалда бунинг акси бўлади.

    1774 йил 5 сентябрь куни Жоржиядан ташқари барча Америка колонияларидан делегатлар Филаделфияда йиғилади. Carпентеръс Ҳаллъда йиғилган Биринчи Континентал Конгресс Буюк Британия зулмига ортиқ чидаб бўлмаслиги, унга қарши биргаликда қандай ҳаракат қилиш кераклигини муҳокама қилади. Биринчи Континентал Конгресснинг чақирилиши расмий равишда АҚШ озодлик ва инқилобий урушининг бошланиш нуқтаси ҳисобланади.

    Биринчи Континентал Конгресс

    Биринчи Континентал Конгресс
    Фото: Бостон Теа Party Шипс

    Конгрессда инглиз товарларига бойкот эълон қилишга қарор берилади. Қиролдан «Мажбурий ҳаракатлар»ни бекор қилишни сўраб мурожаат йўлланади. Шунингдек, Конгресс ҳар бир штатни ўз милициясини тузиш ва кучайтиришга чақиради.

    Буюк Британия парламенти ва қирол Америкадаги колониялар мурожаатига эътибор бермайди.

    Уруш 1775 йил 19 апрелда бошланади. Бостондаги қироллик армияси ва штат милицияси тўқнашувидан сўнг Массачусетс инглиз қўшини томонидан блокада қилинади. Июнь ойида чақирилган Иккинчи Континентал Конгресс Жорж Вашингтонни тузилажак континентал армия қўмондони этиб тайинлайди ва унга Бостонни озод қилиш ҳақида топшириқ беради. Шу тариқа, Америка Қўшма Штатлари давлати пайдо бўлишига олиб келган ва уни саноат давлатига айлантирган Озодлик уруши бошланади.

    24.01.2022, 13:08   Изоҳ (0)   46555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.