Товуқ оёқчалари хушбўй зираворлар билан узоқ вақт маринадланади. Шунинг учун гўшт жуда мазали бўлиб чиқади.

Фото: Lifehacker

 Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ оёқлари – 4 дона;
  • ажика (аччиқ) – 2-3 ош қошиқ;
  • парранда гўшти учун зираворлар – 1 чой қошиқ;
  • ўсимлик мойи – 2-3 ош қошиқ;
  • туз ва мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ оёқчаларига ажика, зираворлар, туз, мурч ва ёғ солинади. Музлаткичда камида 5-6 соат ёки бир кечага қолдирилади.
  2. Гўшт яхшилаб маринадлангач, 200 даража печда 45-60 дақиқа давомида пиширилади.
  3. Тайёр бўлган товуқ оёқчалари салат барглари ва гарнир билан дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!