• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳудудларида чарм-пойабзал соҳасига ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил этилади

    Шавкат Мирзиёев 24 январь куни чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, соҳа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришда катта ўринга эга. Сўнгги йилларда амалга оширилган технологик янгилаш ва маҳаллийлаштириш натижасида тармоқ сезиларли ривожланган. Масалан, 2017 йилда 760 миллиард сўмлик чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 2021 йилда бу кўрсаткич 4 триллион 415 миллиард сўмни ташкил этган. Шу даврда экспорт ҳажми 105 миллион доллардан 421 миллион долларга етган. Яъни, ишлаб чиқариш қарийб 6 баробар, экспорт 4 баробар ўсган. Тайёр маҳсулотлар улуши ҳам 32 фоиздан 78 фоизга кўпайган.

    «Бухоро ва Хоразмда йиллик 2 миллион дона тери захираси бўлса-да, уни саноат усулида йиғиб олиш ва қайта ишлаш йўлга қўйилмаган. Қашқадарёда йилига 1 миллион 800 минг, Навоийда 700 минг ва Тошкент вилоятида 500 минг дона майда шохли чорва териси умуман қайта ишланмайди. Кўп кушхоналар аҳолидан узоқда жойлашгани, маҳаллалар билан боғланмагани сабабли кам қувватда ишламоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда шу каби муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди», — дейилади хабарда.

    Маҳаллаларда чорва молларини сўйиш ва терини йиғиб олиш бўйича кичик мобил хизматларни йўлга қўйиш, бунинг учун имтиёзли кредитлар ажратиш зарурлиги айтилган.

    Мутасаддилар жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берган. Давлат раҳбари корхоналарни ўз вақтида ишга тушириш, шу билан бирга, янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бунда маҳаллийлаштириш ва замонавий моделларни ўзлаштиришга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган.

    Нукус, Олтинкўл, Шаҳрихон, Жондор, Наманган, Ургут, Самарқанд, Ангор, Оҳангарон ва Ҳазорасп туманлари, Наманган, Марғилон, Қўқон, Жиззах, Қарши ва Нурафшон шаҳарларида шу тармоққа ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши белгиланган. Ушбу ҳудудларда инфратузилма барпо этиш учун бюджетдан 90 миллиард сўм ажратилади. Ускуналар харид қилиш учун тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредит берилади. Умуман, соҳани қўллаб-қувватлашга жорий йилда 60 миллион доллар имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, Қўқон ва Марғилондаги анъаналар асосида, барча ҳудудларда косибчилик ривожланган маҳаллаларни танлаб, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Уларга оилавий тадбиркорлик ва уй-жой дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ҳамда солиқ имтиёзлари берилади.

    Қайд этилганидек, бу йил чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини 500 миллион доллар, келгуси 3 йилда 1 миллиард 200 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

    «Бу жуда катта марра. Бу мақсадга эришиш учун бозор ҳам бор, катта миқдорда хом ашё ҳам бор, талабгор ҳам бор. Фақат бунинг учун тадбиркорларга барча шароитларни яратиб бериш керак», — деган президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу мақсадда аввал берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 2026 йилгача узайтирилиши белгиланган. Шунингдек, чет эллик мутахассисларни жалб этиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Чет элларда улгуржи омбор ва савдо уйлари ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди, бунинг учун хорижий валютада 3 йилга 4 фоизлик кредитлар ажратилиши белгиланган.

    Бугунги кунда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган чарм маҳсулотлари ҳажмида аёллар пойабзали улуши 23 фоиз, болалар пойабзали 8 фоизни ташкил этади. Шу боис бу йўналишни ҳам солиқ имтиёзи орқали рағбатлантиришга кўрсатма берилган.

    «Энг катта масала — мутахассис етишмаслиги. Шунинг учун барча ҳудудлар бу борада аниқ режа қилиб, жойларда кадрларни ўқитиш тизимини йўлга қўйиши керак», — деган президент.

    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида замонавий Ўқув-ишлаб чиқариш лабораторияси ташкил этиш, хорижда мутахассислар малакасини ошириш, ўрта бўғин ишчиларини тайёрлаш бўйича вазифалар белгиланган.

    Йиғилишда тармоқ мутасаддилари, ҳокимлар, тадбиркорлар сўзга чиқиб, таклифларини билдирган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилиб, даромад солиғи тўламайдиганлар сони 1 млн кишидан ошди
    • Ўзбекистондан пойабзал маҳсулотларининг экспорти 2 баробарга ошиб экспорт географиясида янги давлатлар пайдо бўлди

    24.01.2022, 21:58   Изоҳ (0)   24034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда мактаб ўқувчилари орасида жиҳод ва ҳижрат ғояларини тарғиб қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    24.01.2022, 21:27

    Ўзбекистонда 2021 йилда ишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 нафар ходим ҳалок бўлган

    24.01.2022, 21:12

    Тошкент вилоятида ижарадаги 30 сотих ерни қарийб 340 млн сўмга сотган шахслар ушланди

    24.01.2022, 20:26

    Россияда баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган мигрант Ўзбекистонга қайтарилди

    24.01.2022, 19:27

    «Дарс соатлари ортидан қувмоқчи эмасмиз» — Республика таълим маркази директори

    24.01.2022, 18:44

    Ўзбекистонга киришда мажбурий равишда экспресс-тест топшириш талаби бекор қилинди

    24.01.2022, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда гиёҳвандлик лабораториясини очган икки ўқитувчи қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 22:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.