• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғарбдаги фойдаланувчилар имижи ёмонлашган Facebook’дан чиқиб кетмоқда. Лекин Африкада ижтимоий тармоқ бутун бошли интернет вазифасини бажармоқда

    Ривожланган мамлакатларда Facebook бир қатор ахлоқий муаммолар, хусусан фойдаланувчиларни кузатиш, шахсга доир маълумотлар савдоси, фейк хабарлар ва туҳматлар тарқатилиши ва бошқалар сабаб салбий имижга эга. Ғарб аудиторияси айниқса ёшлар оммавий равишда ижтимоий тармоқдан чиқиб кетмоқда. Компания мазкур муаммодан хабардор: бу ҳақда АҚШ конгрессидаги кўрсатмаларида Facebook собиқ ходимаси Френсис Хауген ҳам айтиб ўтган ва ички ҳужжатларни эълон қилганди. Facebook фаолиятини юритиш учун анчайин қулай шароитлар мавжуд бўлган майдон изламоқда — тамаки ва табак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корпорациялар ҳам бу каби йўлни бошдан ўтказган, улар эски савдо майдонлари билан судлашиш, турли чекловлар ва чекишнинг салбий оқибатларга олиб келишидан хабардор харидорлардан чарчагач, янги бозорларни эгаллашга эътибор қаратганди. The Guardian нашри Facebook излаётган янги бозор ва ижтимоий тармоқнинг муаммоларни қандай ҳал этаётгани ҳақида материал чоп этган. Қуйида ушбу маълумотларнинг қисқача шарҳи билан бўлишамиз.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Африка – Facebook фойдаланувчилар учун нафақат ижтимоий тармоқ балки деярли интернетга айланган ҳудуд. Бир нечта омиллар бунга хизмат қилган, аввало қитъанинг кўплаб мамлакатларида илова Free Basics интернет тармоғига бепул уланади, Facebook бунга бир қатор маҳаллий провайдерлар билан ҳамкорлик воситасида эришган.

    Африкада фойдаланувчиларнинг кўпчилиги энг арзон Android’ларда мобил интернет хизматларидан фойдаланади (уй хўжаликларининг 8 фоиз қисмида компьютерлар мавжуд), қурилмалар учун видео ҳамда суратларсиз Facebook версияси ишлаб чиқилган. Free Basics бу — фойдаланувчи бир қатор оммалашган сайтлар ва иловаларга SIM-картада маблағ бўлмаганида ҳам кира оладиган дастур. Айрим мамлакатлардаги ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Facebook фойдаланувчилари сони, интернет фойдаланувчилариникидан ҳам кўпроқ: ижтимоий тармоқ ривожланаётган ҳудудларда оммалашган, у бутун бошли интернетни алмаштирмоқда, кўпчилик унинг чегараларидан чиқмаяпти.

    Амалда бу Facebook миллионлаб африкаликлар учун дўстнинг лайклар босиладиган, шунчаки сайт ёки илова эмас; уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллиги айнан мазкур ижтимоий тармоққа боғланган. Масалан, кучли сиёсий инқироз ҳукмрон бўлган дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири Суданнинг пойтахти Хартум аҳолиси Facebook’даги ёпиқ гуруҳларда нонвойхоналарда нон пайдо бўлгани, қайсидир АЁҚШга ёнилғи олиб келингани ва бошқа ахборотларни ўзаро алмашади. Улар Facebook орқали қайси ҳудудда полиция патрули пайдо бўлгани ва одам ўғирлаш ёки товламачилик, шилқимликдан азият чекмаслик учун бу ердан қочиш кераклигини билишади. Миср аҳолиси эса пандемия даврида Facebook’дан озиқ-овқат харид қилган ёки вакцинани қаердан олиш мумкинлиги ҳақида маслаҳатлашган.

    Facebook интернетга бепул уланиш имкониятини қашшоқ мамлакатларга тақдим этиб, яхши мақсадларни ўйлаганини қайд этган. Facebook’нинг хайрия мақсадлари тез-тез шубҳа остига олинади. Мисол учун, Ҳиндистонда 2016 йилда Free Basics дастури тармоқ нейтралитети принципини бузгани учун тақиқланган. Чунки Facebook қайси сайтлар ва сервисларга киришни очиш, қайсиларини эса чеклашни ўзича ҳал этган.

    Мавзуга доир: Қозоғистон ҳукумати Facebook’дан ижтимоий тармоқнинг ички контент тизимига кириш учун рухсат олганини эълон қилди. Бироқ Facebook буни инкор этмоқда

    2017 йилда Халқаро НКО Global Voices ташкилоти Free Basics дастурининг бир қатор мамлакатлар, жумладан, Кения ҳамда Ганадаги фаолияти ўрганилгани бўйича ҳисоботни эълон қилди. Ҳисобот муаллифлари Facebook’нинг бундай усулда ишлашини «рақамли мустамлакачилик» деб атаган: дастур фақат ғарбдаги инглизча иловаларга кириш йўлини очиб, маҳаллий манбаларни инкор қилади. Масалан, дастурдан BBC Африка хизматининг инглиз тилидаги хабар ва янгиликларини ўқиш мумкин.

    Facebook диктатура режими ҳукмронлик қилаётган, омма олдида сиёсатни танқид қилганларга кескин чора кўриладиган мамлакатлар учун сўз эркинлиги ва ўз-ўзини бошқаришда фойда келтиради. Судандаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг 2021 йил октябрда ҳукумат интернетни ўчириб қўйди, лекин аҳоли вакилларининг айримлари Facebook орқали норозилик стримларини олиб боришни уддалади. Бироқ ижтимоий тармоқдан нафақат ижтимоий фаоллар, балки диктатура режими вакиллари ҳам фойдаланади ва ўз мафкуравий тарғибот ишларини олиб боради.

    Бундан ташқари Facebook’га инглиз тилидан бошқа хориж тилларидаги контенти модерациясини ривожлантириш учун ресурслар етмаяпти. Бу кўпинча фожиавий оқибатларга олиб келмоқда — масалан, Эфиопиядаги фуқаролар уруши вақтида Facebook’дан зўравонликни тарғиб қилишда фойдаланилди ва компаниянинг ўзи ҳам буни биларди. Facebook’нинг Африкадаги офиси 2015 йилда очилган, аммо амхар тилини, Эфиопияда одамларни урушда қатнашишга чақириқлар қилинган бошқа ўнлаб тилларни биладиган модераторлар 2019 йилда ишга олинган. Ҳозирда Facebook’даги Эфиопия контентининг модерацияси билан ишлайдиган жамоа аъзоларининг сони 100 нафарга ҳам етмайди, уларнинг аҳолиси 110 миллион атрофида бўлган мамлакатдаги контентни тўлиқ назорат қилиши имконсиз.

    Мавзуга доир: Facebook фойдаланувчилари маълумотлари билан бирга, унинг асосчиси Марк Цукербергнинг телефон рақами ҳам тарқалиб кетди

    24.01.2022, 07:00   Изоҳ (0)   20748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги Зеландия бош вазири COVID-чекловлари туфайли тўйини бекор қилди

    23.01.2022, 23:13

    Арманистон президенти истеъфога чиқди

    23.01.2022, 22:47

    Британия ТИВ Кремль Украинада россияпараст сиёсатчини ҳокимиятга келтирмоқчилиги ҳақида баёнот берди. Москва бунга жавобан провокацияни бас қилишни сўради

    23.01.2022, 20:47

    Рамзан Қодиров томонидан оиласига таҳдид қилинган чеченистонлик судья Россияни тарк этди. Унинг ўғли Путинни «Чеченистон раҳбарини алмаштиришга» чақирди

    23.01.2022, 19:17

    Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди

    23.01.2022, 18:16

    Тонгада вулқон отилиши ҳодиса жойидан 10 минг километр узоқликдаги Перу соҳилларида нефтнинг тўкилишига олиб келди. Перу пляжлари ҳозир шундай кўринишда (фото)

    23.01.2022, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.