• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон президенти истеъфога чиқди

    Арманистон президенти Армен Саркисян истеъфога чиқди, дейилади давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинган баёнотда.

    Армен Саркисян

    Армен Саркисян
    Фото: «НТВ»

    «Мен узоқ ўйладим ва тўрт йил давомида фаол ишлаганимдан сўнг республика президенти лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Бу қарор заррача ҳиссиётга асосланмаган, аксинча маълум бир мантиқдан келиб чиқади», — деди у.

    Саркисян 2018 йилда парламент томонидан давлат раҳбари этиб сайланган эди. 2015 йилдаги конституциявий ислоҳотлардан сўнг мамлакат парламентли бошқарув шаклига ўтди. Янги шаклда президент фақат вакиллик ваколатларига эга, унинг ўзи парламент томонидан етти йил муддатга сайланади. Саркисян — дипломат, 1996—1997 йилларда Арманистон ҳукуматини бошқарган, унинг номзоди ўша пайтдаги ҳукмрон Арманистон партияси фракциялари ва унинг коалициядаги ҳамкори — сўл миллатчи «Дашнаксутюн» партияси томонидан кўрсатилган.

    Истеъфога чиқишини эълон қилган президентнинг айтишича, у давлат раҳбари лавозимини эгаллаш таклифини қабул қилган пайтда «янги президент институти ташқи сиёсат, иқтисодий, сармоявий сиёсатга таъсир қилиш воситаларига, диаспора билан алоқалар, шунингдек, халқаро майдонда миллий манфаатларни илгари суриш, янги илмий ва таълим муҳитини, юқори технологияли муҳитни яратиш имкониятларига эга бўлади, деб ўйлаган.

    Бироқ у 2018 йилнинг баҳорида «бахмал инқилоб» – кейинчалик бош вазир бўлган Никол Пашинян бошчилигидаги ҳукуматга қарши намойишлар бўлганини эслайди. Оммавий норозиликларга собиқ президент Серж Саркисяннинг Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимига кўрсатилиши сабаб бўлган.

    Нега 2018 йилда бу лавозимни тарк этмагани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Армен Саркисян бунинг «жавоби аниқ», дейди: у республика президенти сифатида мамлакатдаги воқеалар учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

    «Ички бўлиниш, ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган тўқнашувлар янада чуқурлашмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қилишга мажбур эдим. Кўп йиллик меҳнатим натижасида қўлга киритилган обрў-эътибор ва алоқалардан фойдаланишга, халқаро сиёсий ва иқтисодий салоҳиятимни кучли, барқарор давлат барпо этиш йўлида ишга солишга ҳаракат қилдим», — деди у.

    Аслида эса президентда ўз мамлакатига ёрдам берадиган конституциявий воситалар йўқлиги маълум бўлди, дея таъкидлади Саркисян. «Республикада парадоксал вазият юзага келди, президент давлатчиликнинг кафолати бўлиши лозим, аммо аслида у ҳеч қандай воситага эга эмас», — дея тушунтирди у. Хусусан, давлат раҳбари «уруш ёки тинчлик масалаларига», ўзи номақбул деб ҳисоблаган вето қонунларига таъсир ўтказа олмайди. Шу билан бирга, унинг фикрича, «президентнинг имкониятлари» турли сиёсий кучлар томонидан «устунлик» сифатида эмас, балки «таҳдид» сифатида қабул қилинади.

    «Бу шундай ҳақиқатки, унда президент ўз салоҳиятининг катта қисмини тизимли ички ва ташқи сиёсий муаммоларни ҳал қилиш учун ишлата олмайди», — деди Саркисян. У мулоҳазали ва ўйланган қарорлар қабул қилишга чақириб, акс ҳолда арманлар «тарих четида» қолишини айтди. «Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ!» — дея хулоса қилди у.

    Арманистон Конституциясига кўра, президент Миллий Ассамблея – парламент томонидан етти йил муддатга сайланади. Бир шахс фақат бир марта сайланиши мумкин. Давлат раҳбари асосий қонунга риоя этилишини назорат қилади ва қуйидаги ваколатларга эга:

    • ҳукуматнинг таклифига биноан халқаро шартномалар тузади;
    • бош вазирнинг таклифига биноан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги дипломатик вакилларни тайинлайди ва чақириб олади;
    • армиянинг олий қўмондонлик штабини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
    • бош вазирнинг таклифига биноан олий ҳарбий унвонларни беради;
    • фуқаролик, афв этиш ва бошқалар масалаларини ҳал қилади.
    Арманистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов 25 кундан кечиктирмай ўтказилади. Давлат раҳбари лавозимидан четлаштирилган, ваколатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган, истеъфога чиққан ёки вафот этган тақдирда эса сайловлар 35 кундан кечиктирмай ўтказилади. Давлат раҳбари истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризани Миллий Ассамблеяга тақдим этади.

    Мавзуга доир:

    • Германия ҳарбий-денгиз кучларининг раҳбари Қрим ҳақидаги гапларидан кейин истеъфога чиқди
    • Австрия собиқ канцлери Себастьян Курс сиёсатдан бутунлай кетишга қарор қилди. У октябрда коррупцияда айбланиб истеъфога чиққанди
    • Швециянинг биринчи аёл бош вазири лавозимига сайланганидан 7 соат ўтиб истеъфога чиқди

    23.01.2022, 22:47   Изоҳ (0)   27663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия ТИВ Кремль Украинада россияпараст сиёсатчини ҳокимиятга келтирмоқчилиги ҳақида баёнот берди. Москва бунга жавобан провокацияни бас қилишни сўради

    23.01.2022, 20:47

    Рамзан Қодиров томонидан оиласига таҳдид қилинган чеченистонлик судья Россияни тарк этди. Унинг ўғли Путинни «Чеченистон раҳбарини алмаштиришга» чақирди

    23.01.2022, 19:17

    Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди

    23.01.2022, 18:16

    Тонгада вулқон отилиши ҳодиса жойидан 10 минг километр узоқликдаги Перу соҳилларида нефтнинг тўкилишига олиб келди. Перу пляжлари ҳозир шундай кўринишда (фото)

    23.01.2022, 17:15

    Россияда биринчи марта коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 60 мингдан ошиб кетди

    23.01.2022, 16:18

    Кениядаги қўриқхонада камёб эгизак филлар дунёга келди (фото)

    23.01.2022, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.