Футбол бўйича Италия А Сериясининг 23-турида «Интер» 22 январь, шанба куни «Венеция»ни меҳмон қилди.

Фото: Getty Images

Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Тома Анри томонидан очилди. Биринчи бўлим сўнгида эса Николо Барелла мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Учрашувнинг сўнгги, 90-дақиқасида Эдин Жеко ўз номига гол ёздириб қўйиб, «Интер»нинг иродали ғалабасини таъминлади.

Ғалабадан кейин «Интер» 53 очко билан пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Венеция» 18 очко билан 17-ўриндан жой олган.

А Серия

23-тур баҳслари

22 январь, шанба

«Интер» – «Венеция» 2:1

Голлар: 0:1 – 19 Анри, 1:1 – 40 Барелла, 2:1 – 90 Жеко.

«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Думфрис, 73), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 46), Перишич, Брозович (Весино, 82), Чалхонўғлу, Барелла (Видаль, 72), Жеко, Мартинес (Санчес, 73).

«Венеция»: Лезерини, Модоло, Калдара, Чеккарони, Уллманн, Ампаду, Вакка (Фордилино, 25), Кюизанс (Перец, 66), Тессманн (Кийин, 66), Анри (Нани, 82), Окереке (Сигурдссон, 82).

Огоҳлантиришлар: Барелла (25), Бастони (27), Лезерини (40), Модоло (45), Кийин (68), Калдара (79), де Врей (80).

«Женоа» – «Удинезе» 0:0