Футбол бўйича Германия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган ўйинда «Боруссия Д» 22 январь, шанба куни «Ҳоффенҳайм» билан баҳс юритди.
Умумий ҳисобда 5 та гол киритилган ўйинда «Боруссия Д» қийин ғалабага эришди. 6-дақиқада Эрлинг Ҳоланд ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунида Андрей Крамарич мувозанатни тиклади.
Иккинчи 45 дақиқаликнинг дастлабки ярмида дортмундликар Марко Ройс ва автогол эвазига ҳисобни ишончли кўринишга олиб келганди. Бироқ 77-дақиқага келиб, Жоржиньо Рюттер орадаги фарқни қисқартирди.
Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия Д»нинг очколари сони 43 тага етди, жамоа 2-ўринда бормоқда. «Ҳоффенҳайм» (31) эса 6-ўриндан жой олган.
Бундеслига
20-тур баҳслари
22 январь, шанба
«Ҳоффенҳайм» – «Боруссия Д» 2:3
Голлар: 0:1 – 6 Ҳоланд, 1:1 – 45 Крамарич, 1:2 – 58 Ройс, 1:3 – 66, автогол Раум, 2:3 – 77 Рюттер.«Ҳоффенҳайм»: Бауманн, Фогт, Ҳюбнер (Нордтвейт, 62), Ричардс, Раум (Бруун Ларсен, 83), Гайгер (Руди, 62), Баумгартнер (Рюттер, 9), Штиллер, Бебу, Крамарич, Даббур.
«Боруссия Д»: Кобел, Ҳуммелс, Аканжи (Pongрачич, 83), Геррейру, Брандт (Азар, 56), Дауд, Беллингҳем, Вольф (Загаду, 56), Ройс, Мален (Мукоко, 83), Ҳоланд (Витцель, 63).
Изоҳ (0)