Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финал босқичидан ўрин олган ўйинда «Арсенал» ва «Ливерпуль» жамоалари 20 январь, пайшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 19 ва 77-дақиқаларида Диогу Жота гол урди ҳамда мерсисайдликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Юрген Клопп шогирдлари финал йўлланмасини қўлга киритди.
Жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилганди.
Лига Кубоги финалида «Ливерпуль» Лондоннинг «Челси» жамоаси билан тўқнаш келади. Томас Тухель шогирдлари ярим финалда «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб, финалга чиққан эди.
Англия Лига Кубоги
Ярим финал баҳси
20 январь, пайшанба
«Арсенал» — «Ливерпуль» 0:2
Голлар: 0:1 – 19 Диогу Жота, 0:2 – 77 Диогу Жота.«Арсенал»: Рэмсдейл, Томиясу, Габриэль, Уайт, Тирни, Сака, Эдегор, Локонга, Смит-Роу (Парти, 74), Ляказетт (Нкетиа, 74), Мартинелли.
«Ливерпуль»: Келлехер, Александер-Арнольд, Матип (Konaте, 46), ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Милнер, 75), Фабиньо, Жонс, Фирмино (Уильямс, 84), Диогу Жота, Гордон (Минамино, 63).
Огоҳлантиришлар: Ляказетт (44), Томиясу (56), Konaте (63), Жонс (82), Партей (87), Минамино (90+1).
Четлатиш: Парти (90).
Изоҳ (0)