«Барселона» ҳужум чизиғини кучайтириш учун агентлардан таклифлар олишда давом этмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, каталон клуби қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар 18 та гол билан Бундеслига тўпурарлари орасида 2-ўринда бораётган «Байер» ҳужумчиси Патрик Шикни сотиб олиш варианти пайдо бўлган.
Шунингдек, клубга «Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влаҳович ва мавсум якунида эркин агентга айланиши мумкин бўлган «Ювентус» форварди Пауло Дибалани қўлга киритиш таклиф қилинган.
Влаҳовичга, шунингдек, «Арсенал» жиддий қизиқиш билдираётган бўлса, Дибала туринликлар билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти, бу вазиятдан эса «Интер» фойдаланиб қолмоқчи ва Паулога шартнома таклиф қилди.
Аввалроқ «Барселона»нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифаси «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд эканлиги айтилганди. Бироқ кейинчалик Ҳоланднинг ўзи «Реал»га ўтмоқчилиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)