Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Аёл киши ўз-ўзини парваришлашни юрагидан бошлаши керак», — дея фикр билдирди Нилуфар Усмонова.

Фото: Instagram

Хонандалар Мавлуда Асалхўжаева ва Ҳосила Раҳимова кўчада тасодифан учрашиб қолди ҳамда мухлисларига биргаликда хайрли кун тилади.

Актриса Барчин Ғофурова «Минг бир кеча» деб номланган сериалда суратга тушмоқда.

Фото: Instagram

Мадина Мумтоз кузатувчиларига таом тайёрлашни саккиз ёшидан бошлагани ҳақида сўзлаб берди.

Муниса Ризаева ҳайвонот боғини айланиб, болаликка қайтгандек бўлди.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон иккинчи ўғлини илк марта кўрганида хаёлига келган фикрлар акс этган видеонинг тўлиқ талқини билан бўлишди. Хонанданинг айтишича, кичкинтой акасига умуман ўхшамайди.

«Сетора» гуруҳининг хонандаси Феруза Латипова ўғлини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова иштирок этган лўлилар тўйи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Келин ва куёвнинг жуда ёш эканлиги фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда.

Даврон Кабулов ота-онанинг дуоси қанчалик буюк кучга эга эканлиги ҳақида ривоят келтирди.

Фото: Instagram

Хонанда Сардор Мамадалиев Chotki TV YouTube каналига берган интервьюсида бизнеси ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, бир неча кран ва экскаваторлари хонандага яхшигина даромад келтирмоқда.

Туркиялик таниқли актриса Фаҳрие Эвжен саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Москвада концерт берган хонандага Россия президенти Владимир Путиннинг совғаси — махсус соат тақдим этилди.