• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пётр Порошенко Украинага қайтиб келди. У давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олиниши мумкин

    Украинанинг бешинчи президенти, халқ депутати Пётр Порошенко 17 январь куни эрталаб Киевдаги Жулиани аэропортига етиб келди. Бу ҳақда «UNIAN» хабар берди. Аэропорт яқинида сиёсатчининг 1000-1500 га яқин тарафдорлари тўпланган, деб ёзади «Украинская правда».

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Паспорт назоратидан ўтиш вақтида Порошенкога Украина Давлат тергов бюроси терговчилари мурожаат қилиб, унга давлатга хиёнат ва терроризмга ёрдам бериш иши бўйича сўроққа чақирув қоғозини бермоқчи бўлган. Порошенко чақирув қоғозини олишдан бош тортган.

    17 январь куни Киевнинг Печерский туман суди Порошенкога ушбу иш бўйича қандай эҳтиёт чораси тайинлашни ҳал қилади. Суд мажлиси маҳаллий вақт билан соат 11:00 га (Тошкент вақти билан 14:00) белгиланган.

    Паспорт назорати вақтида Порошенконинг паспорти олиб қўйилган, шундан сўнг собиқ президент унга Украина ҳудудига киришга рухсат берилмаётганини айтган. Тез орада унинг паспорти қайтарилиб, ўзи аэропорт назоратидан ўтган.

    Порошенконинг Украинага қайтишидан сал олдин «Левий берег» собиқ президентдан олинган интервьюни чоп этди. «Биринчидан, мен қамоққа тушмайман. Иккинчидан, ҳибсга олинишимга йўл қўймайман. Мен Тимошенко (Украина собиқ бош вазири, 2011 йилда мансабини суиистеъмол қилганликда айбланган) эмасман. Учинчи позиция — Украинани ҳимоя қилиш учун имкон қадар самарали ҳаракат қиламан. Ўзимни ҳимоялаш орқали Украинани ҳимоя қилаётганимга қатъий ишонаман», — деган Порошенко.

    2021 йилнинг декабрида Порошенко ўзини республика деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларидан «2014—2015 йиллардаги ҳарбий қарама-қаршилик шароитида» кўмир етказиб берилгани сабаб қўзғатилган давлатга хиёнат бўйича жиноий ишда гумонланувчига айланганди. Порошенко барча айбловларни рад этган.

    Давлат тергов бюроси Порошенко сўроқ учун чақирув қоғозини бермоқчи бўлган терговчиларга эътибор бермагани, сўнг номаълум томонга жўнаб кетганини хабар қилган. «Европа бирдамлиги» партияси Порошенконинг дипломатик ташриф билан Туркия ва Польшага  кетганини, режалаштирилган учрашувлар ва қисқа таътилдан сўнг Украинага қайтишини билдирган.

    Январь ойида Киев суди давлатга хиёнат иш бўйича тергов доирасида Порошенконинг мулкини, жумладан Винница ва Киевдаги квартираларини, шунингдек, Козиндаги кўчмас мулкни хатловга олди.

    Мухолифат платформаси – «Ҳаёт учун» партияси раҳбари, ОАВ томонидан «Путиннинг чўқинтирган отаси» деб аталувчи Виктор Медведчук ва Украинанинг собиқ энергетика вазири Владимир Демчишин ҳам кўмир етказиб бериш ишида гумон қилинмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Киевда Пётр Порошенконинг юзига «зелёнка» сепиб юборишди. Унинг фикрича, ҳужумда Владимир Зеленскийнинг қўли бор (видео)
    • Порошенко бир йил ичида Қримни Украина таркибига қайтаришга ваъда берди

    17.01.2022, 14:41   Изоҳ (0)   24714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канада ҳукумати «Россия тажовузкорлиги» сабаб ўз фуқароларини Украинага бормасликка чақирди

    17.01.2022, 14:28

    Австралия «Спутник V» билан эмланганларнинг мамлакатга киришига рухсат берди

    17.01.2022, 14:14

    Қозоғистондаги намойишлардан сўнг Назарбоевнинг учинчи куёви ҳам истеъфога чиқди

    17.01.2022, 13:13

    Украина ҳукумат сайтларига уюштирилган киберҳужумга Россиянинг алоқасини тасдиқловчи далиллар борлигини маълум қилди

    17.01.2022, 11:27

    Қатарда уч ҳафталик чақалоқ коронавирусдан вафот этди

    17.01.2022, 10:58

    Германияда коронавирус чекловларига қарши яна бир норозилик намойишлари бўлиб ўтди

    17.01.2022, 09:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.