«ОКМК» жамоаси тожикистонлик футболчи Алишер Жалилов трансферини эълон қилди.

Фото: «ОКМК»

Фаолиятини Қозоннинг «Рубин» жамоасида бошлаган Алишер олмалиқликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган.  Жалилов 2019 йилдан буён «Истиқлол» жамоаси сафида ўйнаб келаётганди, у Душанбе клуби билан 3 марта Тожикистон чемпионига айланган.

Бундан ташқари, Жалилов «Нефтьхимик» ва «Балтика» жамоаларида ҳам тўп сурган. Россиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган Алишер 2019 йилдан бошлаб Тожикистон миллий терма жамоасида ҳаракат қилади.

29 ёшли футболчи фаолияти давомида 159 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 40 та гол урган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!