• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Коронавируснинг дастлабки белгилари сезилса, аввало оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш керак» — тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Боймуродов

    Омикрон штаммининг дастлабки белгилари — томоқ қичиши, нафас олиш қийинлашиши, тана ҳарорати 37 даража бўлса, дарҳол фуқаро ўзининг оилавий поликлиникасига мурожаат қилиши керак. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Боймуродов «Дарё» мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

    Шунингдек, суҳбат давомида коронавируснинг бустер дозаси билан эмланиш, касалликнинг қандли диабетга чалинган фуқаролар ва ҳомиладор аёлларга таъсири ҳақида сўз борди.
    Сўнгги вақтларда, айниқса, охирги ойда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг сони бутун дунёда ошмоқда. Шу каби республикамизда ҳам касалланганлар сони ошиб боряпти. Мен, авваламбор, коронавирус инфекциясининг ортиб бориши бўйича дастлаб, вируснинг янги тури пайдо бўлиши ва тарқалиши, кейин, шахсий гигиена воситаларини эсимиздан чиқариб юборганимиз, жамоат жойларида масофани сақламаслигимиз сабабларидан бири бўлганини таъкидлашим керак. Шунингдек, коронавирус инфекциясига курашиш учун белгиланган хатти-ҳаракатларимизни тўлиқ билмаслигимиз ҳам сабаб бўлади. Масалан, касаллик аломатларини сезган фуқаро қаерга мурожаат қилиши керак? Албатта, ўзининг оилавий поликлиникасига мурожаат қилиши зарур.

    Тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Боймуродов

    Тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Боймуродов
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    — Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 24 соат давомида ишлайдиган махсус COVID-поликлиникалар фаолият бошлади. Бу жараён мамлакатда коронавирус бўйича вазият бироз ёмонлашаётганини билдирадими? Ўзи умуман, ҳолат ҳақида гапирсангиз...

    — Поликлиникаларнинг фаолият мутлақо коронавирус бўйича аҳвол ёмонлигидан дарак эмас. Бу биринчидан, ҳушёрликка чақиради. Иккинчидан, Тошкент шаҳрида касалланган инсонлар кўпроқ. 12 та туманда 24 соат давомида ишлайдиган поликлиникаларимиз, у ерда мобил бригадаларимиз бор. Аҳолига коронавирус инфекцияси билан курашиш учун хизмат қилади. Бу поликлиникаларда 24 соат ишлайдиган мутахассислар жамланган. Вирусга қарши препаратлар, рентген, ПСР-тест текширувлари бор бу поликлиникада. Беморлар мурожаат қилганда касалликнинг енгил формаси бўлса уйда даволаниш бўйича кўрсатма берилади, ўрта формаси бўлса уларга COVID-box’лар бериляпти. Унинг ичида дорилар ва уларни ичиш учун кетма-кетлик кўрсатилган. Агарда беморлар стационар даволанишга муҳтож бўладиган бўлса уларни мобил бригадаларимиз даволаниш учун етказишмоқда.

    — Омикрон штамми қандли диабетга чалинган ёки ҳомиладор аёлларга юқса уларга бу қандай таъсир қилади?

    — «Омикрон» штаммини янги штамм дейишяпти. Бу ҳомиладор ёки қандли диабетга чалинган инсонларга таъсири ҳозирги кунда тиббиётда исботланмаган. Лекин бир кўрдикки, коронавируснинг ҳар қандай мутацияга учраган тури қандли диабети бор, яъни қўшимча касалликлари бор аҳоли гуруҳларида касаллик жараёни бошқа гуруҳдагиларга нисбатан оғирроқ кечади. Лекин фақатгина «омикрон» штаммига тааллуқли деган исботланган далилларимиз йўқ.

    Ёш болалар ва ҳомиладор аёллар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабаб аҳоли ўртасида ваҳима пайдо бўлмоқда. Беморлар озгина иситмаси кўтарилса ҳам ёки қандайдир симптом сезса ҳам стационарга бориб ётиб олиш ҳолатлари кузатиляпти. Албатта, бу стационар даволашга муҳтож беморларимизнинг тартибини бузилишига олиб келади. Шунинг учун ваҳимага ўрин йўқ. Агарда касалликнинг дастлабки белгилари кузатилса оилавий поликлиникага мурожаат қилишларини тавсия қиламиз. Бундан ташқари ҳомиладор аёллар вакцина олмаган бўлса ҳам касалликнинг дастлабки белгилари бўлса ўта ваҳимага тушиб, туғруқхоналарга бориб, стационар даволаш иштиёқи пайдо бўлганлиги ҳам бугунги кунда тиббиёт ходимларининг ишларида салбий таъсир кўрсатяпти. Аҳоли дастлаб поликлиникага мурожаат қилиши керак.

    — «Омикрон» штаммига чалинган беморлар ўз уйларида даволанишлари бўйича қандай чора-тадбирлар керак?

    — Авваламбор касалликнинг дастлабки белгилар — томоқ қичиши, нафас олиш қийинлашиши, тана ҳарорати 37 даража бўлса дарҳол фуқаро ўзининг оилавий поликлиникасига мурожаат қилиши керак. Касалликнинг дастлабки енгил даражаси дори-дармонсиз, уй шароитида, бемор ўзини изоляция қилиб, белгиланган машқларни бажариб, ўз вақтида хона ҳароратини шамоллатиши етарли бўлади. Ўрта даражасида бўлса COVID-box’ларда дорилар бор. Шунинг учун, бугунги кунда уй шароитида касалликни тўхтатиб қолиш имкони бор.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    — Вакцинанинг бустер доза билан эмланган фуқароларда ножўя таъсирлар сезилмайдими?

    — Вакцинацияни аҳолига энг катта фойдали тарафи шуки, вирус юққан вақтда ҳам у енгил ўтиб кетади. Фақатгина вакцина олган инсонлар вирус ташувчи бўлиши мумкин. Бустер доза ҳақида гапирадиган бўлсак, инсон организмига зарари ёки ножўя таъсири ҳақида маълумотлар жуда ҳам кам. Вакцинациянинг бугунги кунда ножўя ёки зарарли таъсири ҳақида далилий ашёларимиз йўқ, сабаби бу ҳали текширувда. Вакцина олган беморларимизни текширганимизда уларнинг организмларида бошқа бир касалликлар аниқланмади.

    — 2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида бош соврин автомобиль бўлган қимматбаҳо ютуқли ўйин ташкил этилмоқда. Сир бўлмаса, қандай автомобиль ўйналади ва соврин қачон топширилади?

    — Мен бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмасман. Бу нарса давом этади. Бу нимадан далолат беради? Бу асосан аҳолимизни вакцинация жараёнларига жиддийроқ иштирок этиши учун эълон қилинди. Нима учун супермаркетда ёки бирор жойда маҳсулотни сотиши учун шундай танловлар эълон қилинади-ку, аҳолининг соғлиги учун қилмаслигимиз керак. Тиббиёт ходимлари ҳам бунга қараб туролмаймиз. Аҳолини жалб қилиш бўйича, тиббий маданиятини ошириш бўйича шу каби оммавий чора-тадбирлар ҳам амалга ошириляпти.

    Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлади.

    Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланади, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.

    15.01.2022, 18:31   Изоҳ (0)   26667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Умра зиёрати қачондан бошланиши ва унинг нархлари ҳақида маълумот берилди

    15.01.2022, 17:04

    Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларига кўмак бериш учун 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди

    15.01.2022, 16:10

    Офшор компаниялар «Оҳангаронцемент»даги акциялари сотилишини эълон қилди

    15.01.2022, 15:09

    Ўзбекистонда 75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

    15.01.2022, 14:52

    Шавкат Мирзиёев маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди

    15.01.2022, 14:10

    Тошкент вилоятида машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 300 доллар пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди

    15.01.2022, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.