• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Умра зиёрати қачондан бошланиши ва унинг нархлари ҳақида маълумот берилди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги «Абу Сарҳад» ҳамкор ширкати билан Умра – 2022 мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузгани ҳақида хабар берилганди.

    Мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, шундан сўнг ҳудудларда пандемиядан олдин навбатда турган фуқаролар рўйхатларини шакллантириш, авиақатнов жадвалларини ишлаб чиқиш, қўшимча тўловларни амалга ошириш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра зиёрати бўйича бир қатор саволларга жавоб берди.

    Умра сафари қачондан бошланади?

    — Аллоҳ насиб этса, 2022 йил 22 январь куни биринчи рейсни Саудия Арабистонига учиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январь кунлари ҳам навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида муборак сафарга рейслар сезиларли даражада ошириб борилади, иншааллоҳ.

    Бошланаётган умра сафарига қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади?

    — Жорий умра мавсумида биринчи навбатда пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойи охирига қадар умра зиёрати учун тўловларни амалга ошириб, сафарга бора олмаган фуқаролар юборилади.

    Умра тўлови қанча этиб белгиланди?

    Қайд этганимиздек, пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойига қадар умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4 770 000 сўм маблағ тўлайди. Ушбу қўшимча тўловни белгилашда, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларни таъминлаш, 15 фоиз Саудия ҚҚС солиғи каби сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида энг замонавий меҳмонхоналар зиёратчиларимизга хизмат қилади.

    Мазкур тўловларни амалга оширишда зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида, «Aloqabank» АТнинг барча филиалларида ҳар куни, ҳатто шанба ва якшанба кунлари ҳам қабул қилинади.

    Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади?

    — Умра сафарига борувчи фуқаро COVID-19’га қарши Астра-Зенеcа, Moderna, Pfizer ёки Жонсон & Жонсон вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим. Талаб қилинган вакциналарни эмас, балки «Спутник V» ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналар билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналаридан бири билан 1 марта эмланиши кифоя қилади.

    Саудия Арабистонида умра амалини адо этиш қилиш учун дастур орқали навбатга туриш тартиби қандай?

    – Ҳар бир зиёратчида смартфон (Samsung, iPhone ёки бошқа турдаги сенсор) телефони бўлиши талаб этилади. Android телефон учун PlayМаркет ва IOS мобил қурилма учун «АппСторе»дан «توكلنا» («Tawakkalna») ва «اعتمرنا» – («Eatmarna») электрон дастурлари юклатилган бўлиши лозим. Мазкур дастурлар телефонда «геолокация» ва «интернет» ёқилгандагина ишлайди. Бу дастурлар зиёратчи Саудия Арабистони давлат чегарасидан ўтиб, Мадина шаҳрида тегишли маълумотлар билан тўлдирилгандан кейингина ишга тушади.

    Зиёратчи Саудияга етиб бориши билан Саудия мобил алоқа оператори сим картасини харид қилади ва интернет тўпламини ишга туширади. Сим картани аэропортда ёки Мадина шаҳридаги меҳмонхонада харид қилиш мумкин бўлади.

    «Умра қилиш мобил дастури» зиёратчига 1 мартагина умра амалини бажаришга ва фақат 5 маҳал намозга чиқишига рухсат бериши мумкин. Қайта умра қилиш учун «Tawakkalna» ва «Eatmarna» орқали сўровнома берилади. Тизим рухсат берган муддатда «Оиша она» – Танъийм масжидидан эҳромга кириб кейин яна умра амалини адо этиши мумкин.

    Саудия Арабистонида қандай карантин талаблари ўрнатилган?

    – Саудия Арабистони ҳудудига умра зиёрати учун кираётган хорижлик фуқаро талаб этилган вакциналар билан эмланган бўлиб, бу тўғридаги сертификатга ва 48 соатлик ПСР тестига эга бўлиши, зиёратчи ўзи билан 30 та тиббий ниқоб олиши (ҳар 4 соатда алмаштириш учун) ва Саудия Арабистонида доимий тиббий ниқобда юриши ва оралиқ масофага риоя қилиниши белгиланган. Таъкидлаш керакки, тиббий ниқоб тақмаганлик учун 300 АҚШ доллари миқдорида жарима белгилаган. Зиёратчилар умра сафари якунида она-Ватанга қайтишдан аввал ўз ҳисобларидан Макка шаҳридаги меҳмонхонада ПСР тест топширишлари керак бўлади.

    Умра сафари учун янги навбатлар қаерда ёзилади?

    — 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон фуқароси умра сафарига бориш учун ўзи рўйхатда турган маҳалла фуқаролар йиғинига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан чиқиб, умра сафари учун очилган махсус дафтарга рўйхатга ёзилади ва шу ҳақдаги маълумотномани олади. Ушбу дафтар бўйича навбати келган фуқарони МФЙ туман-шаҳарга тавсия беради. Сўнг ҳудуддаги поликлиникада тиббий кўрикдан ўтади. Натижалар яхши чиқса, умра учун белгиланган тўлов суммасини тўлайди. Шунингдек, хорижга чиқиш паспорти, тиббий кўрикдан ўтгани, вакцина олгани тўғрисидаги маълумот ва сертификат ва тўлов қоғозининг нусхасини тақдим қилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра зиёрати учун енгилликлар берилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди
    • Ўзбекистонда масжидлар сони 2101 тага етди

    15.01.2022, 17:04   Изоҳ (0)   67387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларига кўмак бериш учун 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди

    15.01.2022, 16:10

    Офшор компаниялар «Оҳангаронцемент»даги акциялари сотилишини эълон қилди

    15.01.2022, 15:09

    Ўзбекистонда 75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

    15.01.2022, 14:52

    Шавкат Мирзиёев маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди

    15.01.2022, 14:10

    Тошкент вилоятида машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 300 доллар пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди

    15.01.2022, 13:29

    «Бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

    15.01.2022, 12:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.