• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қулай, тез ва ишончли жамоат транспорт воситаси — метро тарихи

    Бугун дунёнинг кўпгина йирик шаҳарларида аҳоли энг кўп фойдаланадиган жамоат транспорти — метродир. Кунига минг, миллионлаб йўловчи ташийдиган ушбу восита қачон ва қаерда пайдо бўлганди? Метронинг яратилиши ва оммабоплигига соатлаб давом этадиган тирбандликлар ёки светофорнинг қизил чироғигина сабаб бўлганми? Шу кунгача қандай босқичлардан ўтиб, илк кўринишидан қай даражада узоқлашди? «Дарё» инсониятнинг энг яхши ихтироларидан бири ҳақида ҳикоя қилади.

    Илк метро қаерда пайдо бўлганди?

    Лондон метрополитенидаги бир йўналишнинг очилиши. 1863 йил.

    Лондон метрополитенидаги бир йўналишнинг очилиши. 1863 йил.
    Фото: «vintageposters.ru»

    Тарихдаги илк метро йўли 1863 йил 10 январда Буюк Британия пойтахти Лондонда очилади. 3,6 километр узунликдаги ушбу метро линияси шаҳарнинг Фаррингтон кўчаси ва Паддингтон темир йўл вокзалини боғлаган. Тобора аҳолиси кўпаяётган шаҳарда от-араваларнинг ниҳоятда кўпайиб кетгани, тез-тез тирбандликлар юзага келгани метро қуришга туртки беради.

    Инглиз сиёсатчиси ва Лондон шаҳри адвокати Чарльз Пирсон парламентга янги ерости йўли ҳақидаги режани киритади ва парламент 1855 йили ушбу лойиҳани тасдиқлайди. Аммо маблағ етишмовчилиги сабаб метро қурилиши кечиктирилади.

    Метро лойиҳаси парламент архивида чанг босиб, қолиб кетиши ва ерости темир йўл тизими умуман пайдо бўлмаслиги мумкин эди. Бироқ Чарльз Пирсон ҳаммасига астойдил бел боғлайди. У кейинги бир неча йил давомида парламентда лойиҳага маблағ ажратиш учун курашади. Натижада хусусий «Metropolitan Railway» компанияси тузилади ва буғ билан ҳаракатланувчи янги ерости темир йўл тармоғи қурилиш ишлари бошланади. Лекин тақдирни қарангки, Чарльз Пирсон ўзи жон койитган лойиҳа ишга тушишидан бир йил олдин вафот этади.

    Метронинг очилиш маросимда жуда кўп расмийлар, жумладан, шаҳзода Алберт Эдуард (бўлажак қирол Эдуард VII) қатнашади. Ҳали янги транспорт хавфсизлигига ишонч камлиги боис қиролича Виктория маросимга таклиф этилмайди. «Технология мўъжизаси»ни кўриш учун деярли бутун шаҳар йиғилади.

    Метро вагонлари уч классга бўлинган бўлиб, биринчисида йўловчилар ойна билан ҳимояланган вагонларда, охирги классдагилар очиқ вагонда, тутун ва олтингугурт исидан қийналиб, ноқулай жойда ўтиради. Кейинроқ бу муаммони ҳал қилиш учун метрода электр линиялари қурилади ва поездлар электрга ўтказилади.

    Лондон метросининг очилиши. Учинчи классдаги йўловчилар

    Лондон метросининг очилиши. Учинчи классдаги йўловчилар
    Фото: Alamy

    Метро тезда муваффақиятга эришади: биринчи куннинг ўзидаёқ 30 минг, бир йил ичида эса 9,5 миллион йўловчи ушбу жамоат транспортидан фойдаланади.

    «Қувур» метролар

    Лондон метроси Иккинчи жаҳон урушига қадар хусусий акциядорлик компаниялари томонидан қурилиб, бошқарилади. Метронинг турли қисмлари турли компанияларга тегишли бўлиб, улар қурилишда иложи борича пулни тежашга ҳаракат қилади. Натижада платформа ва ўтиш жойлари тор, бекат ҳамда туннеллардаги шифтлар паст қилиб қурилади. Шу сабаб ҳам Лондон аҳолиси метрони Труба — «қувур» деб атай бошлайди, кейинчалик бу ном Лондон метросининг расмий номига ҳам айланади.

    Кириш жойларидаги навбатни йўқ қилиш учун Лондон метросида 1911 йилиёқ эскалаторлар қурила бошланади. Метро Иккинчи жаҳон уруши йилларида Лондон аҳолисини Германия ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумидан ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. Бугун Буюк Британияда метро Underground (ерости) деб номланади.

    «Метро» сўзи қаердан пайдо бўлди?

    Инглизлар Underground, америкаликлар Subway деб номлаган ерости йўли қачон «метро» номини олади?

    «Метро» атамаси илк бор Париж ерости транспорт тизими қурилгандан сўнг пайдо бўлади. Париж метросини қуришни ўз зиммасига олган инглизларнинг «Metropolitan railway» компанияси номи кейинчалик французлар томонидан у қурган ерости транспортига нисбатан ҳам ишлатилади. «Metropolitan» сўзининг ўзи эса юнончадан «она шаҳар» (mater — она, полис — шаҳар) маъносини билдириб, асосан, пойтахт шаҳарга нисбатан қўлланилган. «Metropolitan Railway» ҳам пойтахт Лондон темир йўл компанияси эди.

    Фото: «туристафаидате.ит»

    Шу тариқа деярли бутун дунёдаги барча ерости темир йўллари метро деб номлана бошланади. Бу ном билан бирга баъзи давлатларда юқорида айтилган Underground, Subway номлари ҳам ишлатилади.

    Бирининг ортидан иккинчиси...

    Лондон метросининг муваффақияти жуда кўп мамлакатлар қизиқишига сабаб бўлади. Гарчи метро сифатида қурилмаган бўлса-да, Истанбул ерости йўли Лондондан сўнг иккинчи энг қадимий ерости темир йўл тизими ҳисобланади. 1875 йил очилган ушбу ерости йўли қисқа (573 метр) бўлишига қарамай, ҳар куни ўн икки мингдан ортиқ инсонга хизмат кўрсатади.

    Тез орада океан ортида ҳам метро қуриш ишлари бошланади ва Чикаго Америкадаги ўз метросига эга илк шаҳарга айланади. Чикаго метроси Лондон метросидан фарқли равишда бир қисми ер устида қурилади ва шу сабаб ҳам Чикаго метроси номи «Л» (яъни тепага чиқиш маъносида) деб аталади.

    Европа қитъасидаги энг қадимий метро эса Будапешт метроси ҳисобланади. 1896 йили қурилган бу метро ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Ушбу метрода ҳали ҳам унинг дастлабки йиллардаги декорациялари мавжуд. Қитъадаги кейинги ерости транспорт тизими Париж метроси бўлди.

    Энг қадимий ва катта метролардан бири бу Нью-Йорк метроси эди. АҚШнинг собиқ пойтахти ўз ерости транспортига саккизинчи бўлиб, 1904 йили эга бўлади. Бироқ Нью-Йорк метроси ҳукмронлиги XIX аср охирида ниҳоясига етади. 1993 йил Шанхай метроси қуриб битказилади ва дунёдаги энг катта метрога айланади. 2021 йилда яна янги иккита линияни фойдаланишга топширган Шанхай метроси гавжумлиги бўйича фақатгина Хитойнинг бошқа бир метроси — Пекиндан ортда қолади.

    Шанхай метросидаги вагонлардан бири.

    Шанхай метросидаги вагонлардан бири.
    Фото: «travel.ru»

    Айни кунда 59 мамлакат шаҳарлари ўз метро тизимига эга. Ҳар куни миллионлаб йўловчи ерости (бугунги кунда ерусти ҳам) транспортидан фойдаланади. Аниқ графикка эгалиги, тезлиги ва ишончлилиги сабаб ҳам кўпчилик метрони афзал билади. Айни кунларда Европа ва АҚШда ушбу тизимни тўла компьютерлаштириш устида иш олиб борилмоқда.

    Тошкент метроси

    Ҳаммамиз учун маълум ва машҳур Тошкент метроси 1977 йили ўша пайтдаги республика раҳбари Шароф Рашидов ташаббуси билан қурилган. Узунлиги бўйича дунёда 68-ўринда турадиган Тошкент метросидан кунига 380—420 минг йўловчи фойдаланади.

    Тошкент метросининг «Юнусобод» бекати.

    Тошкент метросининг «Юнусобод» бекати.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Метрополитен охирги пайтлари пойтахтда асосий мавзулардан бирига айланди. Яқин-яқингача деярли ўзгаришларсиз: жетонлар, 1960 йиллардан қолган вагонлар билан ишлаган метрополитен бугун замонавий қиёфада аксланиб, янги ерусти линиялари қурилди, янги йўналишлар очилди.

    2020 йил 29 августда «Ўзбекистон» метро йўлининг Қўйлиқ йўналишидаги ер устидан ўтган, узунлиги 11 километр бўлган, етти бекатдан иборат давоми ишга тушди. Йил охирида эса «Чилонзор» йўлининг Сергели йўналишидаги давоми фойдаланишга топширилди, у ҳам, Қўйлиқдаги метро каби, ер устидан ўтган.

    Бугун Тошкент метрополитени бекатлари сони 43 тага етди. Аммо энг тез, қулай жамоат транспорти билан боғлиқ ҳал этиладиган муаммолар ҳали кўп.

    11.01.2022, 11:17   Изоҳ (0)   74656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.