Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талафотлар муносабати билан президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
Давлат раҳбари ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.
Мавзуга доир: Қозоғистонда 10 январь тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилинди
6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.
Изоҳ (0)