Ўзбекистондаги мактабларда ҳам қишки таътил 24 январгача узайтирилгани тўғрисида хабар берилганди. Халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларининг узайтирилиши ўқитувчиларнинг ойлик маошларига қандай таъсир қилиши тўғрисида маълумот берди.
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.Эслатиб ўтамиз, ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати ҳам 24 январгача узайтирилганди. Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқлигини маълум қилди. Бунда, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.Халқ таълими вазирлиги
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)