• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT АҚШнинг Украина туфайли Россияга қарши тайёрлаётган янги санкциялари тафсилотларини эълон қилди

    АҚШ ўз иттифоқчилар билан биргаликда Россия Украинага бостириб кирган тақдирда унга қарши қўллаш учун янги санкциялар пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда The New York Times (NYT) америкалик амалдорларга таяниб хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Манбаларнинг сўзларига кўра, муҳокама қилинган чекловлар Россия ҳарбийлари Украинага бостириб кирганидан бир неча соат ўтиб кучга киради. Расмийлар Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида келаси ҳафтага мўлжалланган бир қатор дипломатик музокаралар олдидан илк бор санкциялар пакетининг тафсилотларини эълон қилди, дея таъкидлаган NYT.

    Газетанинг ёзишича, сўнгги кунларда АҚШ ўз иттифоқчилари билан Россиянинг энг йирик молия институтларини халқаро банк/тўлов тизимларидан узиб қўйиш, мудофаа ва истеъмол саноати учун зарур бўлган Америка маҳсулотларининг экспортига эмбарго жорий этиш масалаларини, шунингдек, Россия кучларига қарши «партизан уруши» олиб борадиган украиналик исёнчиларни қуроллантириш стратегиясини муҳокама қилган.

    Маълумот учун АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортига эмбарго киритилган мамлакатлар рўйхатига ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия киради.

    «Технологик санкциялар Россия президенти Владимир Путиннинг севимли тармоқларига, хусусан, Россия ҳукуматининг асосий даромад манбалари бўлган авиация ва ҳарбий соҳаларга таъсир қилади», — деб ёзган газета.

    NYT маълумотларига кўра, санкциялар биринчи навбатда Россиянинг муҳим саноат тармоқларига, жумладан, мудофаа ва фуқаро авиацияси соҳаларига қаратилган бўлиши мумкин, бу Россиянинг юқори технологияга, жумладан сунъий интеллект ёки квант ҳисоблашларга оид амбицияларига путур етказади.

    Нашрнинг қайд этишича, кўриб чиқилаётган чекловлар компьютер чиплари сотувига шунчаки тақиқ қўйиш эмас. Қўшимча қадам сифатида АҚШ Савдо вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган ёки бутловчи қисмлари АҚШдан келтириладиган ҳар қандай истеъмол товарлари — мобил телефонлар ва ноутбуклардан тортиб музлатгич ва кир ювиш машиналаригача — Россияга экспорт қилишни самарали тақиқловчи фармон чиқариши мумкин, дея таъкидлаган америкалик амалдорлар.

    «Бу қоидалар нафақат АҚШдаги ишлаб чиқарувчиларга, балки Америка чиплари ёки дастурий таъминотидан фойдаланадиган Европа, Жанубий Корея ва бошқа хорижий ишлаб чиқарувчиларга ҳам тегишли бўлади», — дея қайд этган газета.

    Украина билан чегарада Россия қўшинларининг тўплангани ҳақидаги маълумотлар октябрь ойида Ғарб ОАВларида пайдо бўлишни бошлаган. Ноябрь ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский чегарада 100 минг Россия қўшини борлигини маълум қилган. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Россиянинг Украинага «бостириб кириши» 2022 йил бошида содир бўлиши мумкинлигини айтган.

    Москва бу маълумотларни рад этиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик ҳақидаги хабарларни «қуруқ, асоссиз кескинлик» деб атамоқда. Қолаверса, Россия Ғарб давлатларидан НАТОнинг шарққа томон кенгаймаслиги, Украина эса бу ташкилотга қабул қилинмаслиги ҳақида кафолат талаб қилди.

    Украина атрофидаги вазият 7 декабрь ва 30 декабрь кунлари Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги онлайн ҳамда телефон орқали музокараларда муҳокама қилинган эди. Байден Путинни Россия Украинага бостириб кирган тақдирда «кескин иқтисодий ва бошқа чоралар» ҳақида огоҳлантирган.

    АҚШ ОАВлари Москвага қарши санкциялар пакети Россияни SWIFT банклараро ўтказма тизимидан узиб қўйиш ва рублни бошқа валюталарга конвертация қилиш бўйича чекловларни ўз ичига олиши ҳақида хабар берган.

    Путин билан сўнгги музокарадан сўнг Байден Зеленский билан гаплашишга қарор қилди. Суҳбат 2022 йилнинг 2 январида бўлиб ўтди. Унда Байден Зеленскийни Россия Украинага бостириб кирадиган бўлса, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари бунга қатъий жавоб беришга тайёр эканига ишонтирди.

    Мавзуга доир:

    • NYT: АҚШ ва Британия Россиянинг киберҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Украинага яширин равишда мутахассислар юборди
    • Украина Россия босқинига учраса АҚШ қўшинларини НАТОнинг шарқий қанотига юборади — Байден
     

    09.01.2022, 19:50   Изоҳ (0)   30054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия маликаси Басма 3 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилди

    09.01.2022, 19:08

    Бразилиядаги кўлда сайёҳлар ўтирган қайиқлар устига қоя қулаб тушди. 7 киши ҳалок бўлди (видео)

    09.01.2022, 18:07

    Мисрда автобус иштирокидаги ЙТҲда 16 киши ҳалок бўлди

    09.01.2022, 16:39

    «Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигини ўз ихтиёри билан топширган» — Қозоғистон собиқ президентининг матбуот котиби

    09.01.2022, 14:48

    Швейцария ҳарбийларига мессенжерлардан фойдаланиш тақиқланди

    09.01.2022, 14:05

    2021 йилда дунё мамлакатларида кузатилган энг катта ўрмон ёнғинлари

    09.01.2022, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.