• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги институтда таҳсил олаётган 23 ёшли талаба ҳаммомдан ўлик ҳолда топилди. Ҳолат жамоатчиликка салкам икки ойдан сўнг маълум бўлди

    Ижтимоий тармоқларда «Бухорода таҳсил олаётган 23 ёшли қашқадарёлик талаба ижарадаги уйи ҳаммомидан ўлик ҳолда топилди. Марҳум ирригация институтида ўқиётган эди. Йигитнинг яқинлари унинг ўлими уюштирилганини айтмоқда» сарлавҳали хабар тарқалди. «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги «Қутчи» қишлоғида туғилган 23 ёшли талаба 2021 йилнинг 23 ноябрь куни ижарада яшаб келган хонадонининг ҳаммомидан ўлик ҳолда топилган.

    Марҳум Лочинбек Эргашев.

    Марҳум Лочинбек Эргашев.
    Фото: Лочинбек Эргашевнинг шахсий архивидан

    «Лочинбек Эргашев тартибли, одоб-ахлоқли ҳамда интилувчан талабалардан бири бўлган. Учинчи курс бошлангунига қадар талабалар ётоқхонасида, 2021 йилнинг сентябрь ойидан эса институт яқинидаги маҳаллаларнинг биридан ижарага уй олиб кўчиб чиққан. У талабаларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ўқишини Қашқадарёдаги олийгоҳлардан бирига кўчириш ҳаракатида юрганди», — дейди марҳум талаба ҳақида гапирган филиал директори Шавкат Имомов.

    Фото: «Дарё»

    Лочинбек таҳсил олган факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Камолиддин Обидовнинг айтишича, марҳум Бухоро шаҳридаги Орифон кўчасидаги хонадонда курсдошлари — Ризо Субҳанов, Алишер Тошпўлатов ҳамда Шаҳзод Обидовлар билан бирга яшаган. Факультет масъул ходими Хуршид Ниёзов Лочинбекнинг вафотидан икки кун илгари улар яшаётган ижара уйга бориб, талабалар ҳолидан хабар олган. Уларга электр токи ва газдан қандай тартибда фойдаланиш кераклигини тушунтирган.

    Марҳум яшаган хонадон.

    Марҳум яшаган хонадон.
    Фото: «Дарё»

    Марҳумни таниганларнинг айтишича, Лочинбек ўқишдан ташқари вақтларида пул ишлаш мақсадида дўстлари билан мардикор бозорга чиқиб, тирикчилик қилиб келган. Жумладан, институт докторанти Ғиёс Ҳамроевдан меҳнатига яраша ҳақ тўлайдиган иш берувчи топиб беришда ҳам кўмак сўраган.

    Марҳум яшаган хонадон.

    Марҳум яшаган хонадон.
    Фото: «Дарё»

    «Ўзим ҳам талабалик йилларимни анча-мунча қийинчиликлар билан ўтказганим учунми, болаларга кўмаклашгим келди. Ўтган йилнинг 23 ноябрь куни болаларни танишимнинг уйига олиб бордим. Ишлашди. Ҳар бири 70 минг сўмдан пул олиб, ижара уйларига қайтишди. Худди шу куни кечқурун Лочинбекнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб, тошдай қотганимни яширмайман», — дейди  Ғиёс Ҳамроев.

    Марҳум Лочинбек билан ижарада яшаган талабаларнинг сўзларига кўра, улар шу куни, тахминан, соат 18:30 да ижара уйига қайтган. Лочинбек чўмилиш учун ҳаммомга кириб-чиқишини билдирган. Соат 18:46 да унинг онаси Хурсандой Холмуродова ўғлидан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида унга қўнғироқ қилган. У эса чўмилиб чиққач, қўнғироқ қилишини айтган ҳамда қўл телефони билан ҳаммомга кириб кетган.

    Айтилишича, орадан 1—1,5 соат вақт ўтгач, онаси яна қўнғироқ қилган. Бироқ ўғли телефонига жавоб бермагач, унинг шерикларига қўнғироқ қилиб сўраган. Улар Лочинбекнинг ҳалиям ҳаммомда эканини билдирган. Орадан яна анча вақт ўтган. Лочинбекдан дарак бўлавермагач, шериклари хавотир ола бошлаган. Унинг қўл телефонига қайта-қайта қўнғироқ қилган. Шундан сўнг уй эгаси 70 ёшли Муҳаррам Ҳакимовага билдиришган ва ҳаммом эшигини бузиб кирган. Бу пайтда эса Лочинбек ҳаммомнинг мармар тошига узала тушган ҳолда ўлиб ётган.

    Марҳум яшаган хонадон ҳаммоми.

    Марҳум яшаган хонадон ҳаммоми.
    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув жараёнида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Унга кўра, марҳумнинг тизза, елка ва чап кўз охирида кичик ўлчамли шилинмалар аниқланган.

    «Бироқ ушбу енгил тан жароҳатлари одам ҳаёти учун хавфли эмас ва бу ўлимга сабаб бўлмаган дея хулоса қилинган. Шунингдек, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасида эса марҳумнинг қонида 55 фоиз карбоксигемоглобин моддаси топилгани қайд этилган. Морфологик белгиларга асосан, ис газидан заҳарланиш ҳамда ўлим ҳақидаги гувоҳномага кўра, унинг ўткир юрак-қон томир ва нафас фаолияти етишмовчилиги оқибатида вафот этгани кўрсатилган», — дейди вилоят прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Анвар Эсанов.

    Бухоро шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 27 ноябрдаги топшириғига кўра, марҳум Лочинбек Эргашев яшаган хонадон ҳаммомида хизмат текшируви ўтказилган. Хизмат текширувига  прокуратура вакиллари ҳамда «Бухорошаҳаргаз» таъминоти бўлими масъуллари жалб қилинган.

    Марҳум яшаган хонадон.

    Марҳум яшаган хонадон.
    Фото: «Дарё»

    «Хизмат текшируви давомида мазкур хонадоннинг ҳаммом қисмидаги табиий газ орқали иситишга мўлжалланган мосламаларнинг тўғри ўрнатилгани, табиий газ орқали иситишга мўлжалланган мосламаларнинг белгиланган тартибда назоратдан ўтказилгани, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ис газидан фуқаролар заҳарланишининг олдини олиш бўйича ишлар амалга оширилгани аниқланди. Шунингдек, хонадонда газ жиҳозлари ҳам техник талабларга мос равишда ўрнатилгани маълум бўлган», — дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Миржон Файзуллаев.

    «Бухорошаҳаргаз» таъминоти бўлими бошлиғи Абдураҳмон Тешабоевнинг «Дарё»га билдиришича, ҳаммомда бир дона АГВ русумли сув иситиш қозони табиий газ тармоғига уланган бўлиб, кесими 15 ммли газ қувури жўмраги ёпиқ ҳолатда бўлган. Газ тармоғи, газ жўмраклари ва уланиш жойлари совун кўпиги билан текшириб кўрилган ва ҳеч қандай газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.

    «Иситиш қозони тутун мўрисида ҳам ҳаво тортишиш кучи мавжудлиги, шунингдек, икки-уч кун орасида хонадон газ таъминотида узилишлар бўлмагани аниқланди», — дейди Абдураҳмон Тешабоев.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқот қилган марҳумнинг отаси Ҳасан Турсунов прокуратура хулосасидан норозилиги ҳамда ўғли ис гази таъсиридан вафот этганига ишонмаётганини билдирди.

    «Узоқ йиллардан бери пул ишлаш ҳамда болаларимни оёққа турғазиш мақсадида Россияга қатнайман. Мудҳиш хабарни эшитиб, Ўзбекистонга қайтдим. Ахир мен ўғлимни ишлаш учун эмас, ўқиш учун Бухорога жўнатганман. Ҳеч кимнинг бошига бундай дардни солмасин. Болам спортчи, соғлом бола эди. Саломатлигидан ҳеч қандай шикояти йўқ эди. Мен унинг ўз ажали билан ўлмаганини исботлашда кўмак сўрайман. Ҳатто ўғлимнинг қўл телефонидаги соат 18:30 дан кейинги қўнғироқларнинг ўчириб юборилганини қандай тушуниш мумкин», — дейди Ҳасан Турсунов.

    Олийгоҳдаги деканнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Камолиддин Обидов эса ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлади: «Хабарни эшитибоқ, зудлик билан воқеа жойига етиб келдик. Боланинг ота-онасига қайта-қайта қўнғироқ қилдик. Бегона рақам, деб кўтаришмади, шекилли, ўчириб қўяверишди. Шундан сўнг марҳумнинг қўл телефонидан қўнғироқ қилишга уриндик, бироқ уям кодлаб қўйилган экан. Ноилож унинг телефонининг сим картасини олиб, бошқа телефонга қўйиб, шундан кейингина оиласига хабарни етказа олдик», — дейди Камолиддин Обидов.

    Хонадон эгаси Муҳаррама Ҳакимова марҳум ва у билан бирга ижарада яшаган талабалар ҳеч қачон жанжаллашмаганини, оғзаки бўлса-да тортишишмаганини айтмоқда.

    «70 ёшдаман. Етарли шароитга эга бўлмаса ҳам жўралар уйимда аҳил-иноқ яшашди. Ҳаммасининг қўли гул, ҳар ишда уста эди. Бўш ўтиришмасди. Лочинбек контрактда ўқирди-да. Вақт топди, дегунча, ота-онасига кўмак бўлсин учун бирор жойга бориб, ишлаб, озми-кўпми ўзига пул топиб келарди. Ҳалол, меҳнатсевар, ақлли, идрокли йигит эди», — дейди Муҳаррама Ҳакимова.

    Бухоро шаҳар прокуратураси текширув давомида бирор-бир шахснинг хатти-ҳаракатларида марҳумга нисбатан жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли ишни Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш билан тугатган.

    08.01.2022, 18:15   Изоҳ (0)   75201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деновдаги портлаш оқибатида етган зарар миқдори ва талафотлар ҳақида маълумот берилди

    08.01.2022, 17:14

    Тошкент вилоятида бир ёшли ўғлини 9 минг долларга сотишга уринган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

    08.01.2022, 16:55

    Бухорода илк бор туғма талоқ ўсимтасига оид жарроҳлик амалиёти ўтказилди

    08.01.2022, 16:20

    Ўзбекистонда «омикрон» аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди — Нурмат Отабеков

    08.01.2022, 15:12

    Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи бир ҳафтада қарийб 6,3 фоизга арзонлашди

    08.01.2022, 14:53

    Ўзбекистонда мактаб дарсликларини янгилаш режалаштирилмоқда

    08.01.2022, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraъда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.