Марказий банк 8 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,62 сўмга кўтарилиб, 10 818,05 сўмни ташкил қилди. Евро 24 сўмга кўтарилиб, 12 240,62 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 6,57 сўмга пастлаб, 10 805,43 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси 2021 йилнинг 30 декабридан буён кўтарилмаётганди. Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг хулосасига кўра, доллар курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь — шанба куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун ҳам, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун ҳам иш кунидир.
Изоҳ (0)