• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қизил» паспорт керак эмас, билет 150 минг сўм, 40 дақиқада манзилдасиз. Сўхга уюштирилган авиасаёҳатдан репортаж

    Транспорт вазирлиги 2021 йилнинг 11 декабрь куни Humo Air авиакомпанияси Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйганини маълум қилди. 12 декабрь куни мазкур авиакомпанияга қарашли Ан-2П самолёти Фарғона халқаро аэропортидан Сўхга биринчи қатновини амалга оширди.

    Фото: «Дарё»

    «12 декабрь кунидан бошлаб Humo Air авиакомпанияси Фарғона—Сўх—Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Бунинг учун Фарғона халқаро аэропортида ҳам, Сўх аэродромида ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. Парвозлар дастлабки босқичда душанба ва жума кунлари, Фарғона—Сўх йўналишида соат 10:00 да, Сўх—Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади. Парвозлар давомийлиги 30—40 дақиқа. Келгусида талабга қараб рейслар сонини оширишни режалаштирганмиз.

    Йўловчилар чипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортларидан, Сўхда эса туман ҳокимлиги биносидан харид қилишлари мумкин. Парвозлар учун авиакомпаниямизга қарашли битта Ан-2П йўловчи ташиш самолёти ажратилиб, ушбу йўналишга тажрибали учувчилар жалб қилинган. Самолёт 10 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Бир томонга учиш нархи 150 минг сўм қилиб белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    2021 йилнинг 13 декабрь, душанба кунига режалаштирилган дастлабки рейс ноқулай об-ҳаво шароити туфайли амалга оширилмади. Фарғонадаги учувчиларимиз Сўхда ҳаво яхши эмаслигини, бундай вазиятда парвоз қилиб бўлмаслигини айтишгани учун шундай қарорга келинди. Сўх ўзига хос иқлим шароитига эга тоғли ҳудуд, шунинг учун кўп нарса у ердаги об-ҳавога боғлиқ», — дейди Humo Air авиакомпанияси раҳбари Бекбўлат Рўзметов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирлари ҳам Фарғона—Сўх—Фарғона йўналишининг илк маҳаллий йўловчилари қаторида Ўзбекистоннинг энг катта анклав ҳудудига парвоз қилиб, жараёндан фоторепортаж тайёрлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чипталарни Фарғона халқаро аэропортига қарашли авиакассадан харид қилиш мумкин. Нархи — бир томон учун 150 минг сўм. Фарғона–Сўх йўналиши учун сотилаётган чипталар бошқаларидан фарқланади: қоғоз бланкага маълумотлар қўлёзма шаклида киритилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Авиакасса ходимлари Humo Air авиакомпанияси ички рейсларни амалга оширгани учун ҳали халқаро тизимга уланмаганини, шу сабабдан чипталарнинг электрон сотуви йўлга қўйилмаганини маълум қилишди.

    Фото: «Дарё»

    Авиачипталарни харид қилиш ва Сўхга ҳаво йўли орқали бориш учун «қизил», яъни хорижга чиқиш биометрик паспорти талаб қилинмайди. Паспорт олиш ёшига етмаган болалар туғилганлик ҳақидаги маълумотнома билан ҳам учишлари мумкин. Сўхга автомашинада бориш-келиш учун эса чегара постларида болалардан ҳам хорижга чиқиш биометрик паспорти талаб қилинади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Соат 10:00 га белгиланган парвоз техник сабабларга кўра бир соатга кечиктирилди. Шу вақт оралиғида илк парвозда бизга ҳамроҳлик қилаётган сўхлик юртдошларимизнинг фикрлари билан қизиқдик.

    Аминжон Нишонов.

    Аминжон Нишонов.
    Фото: «Дарё»

    «Сўх туманининг Сариканда қишлоғиданман. Онам, фарзандларим, қариндошларим ўша ерда яшашади. Ўзим узоқ йиллардан бери Россияда ишлайман. Қирғиз чегарасидан ўтказишмагани учун 11 йилдан бери Сўхга, туғилган қишлоғимга бора олмайман. Ҳар сафар Фарғонага келаман. Яқинларим — онам, фарзандларим, укаларим, сингилларим ҳам мени кўриш учун Сўхдан Фарғонага келишади. Улар билан шу ерда кўришиб, яна Россияга қайтиб кетаман. Шунча одам битта мен учун овора бўлар эди.

    Фото: «Дарё»

    Йиллаб мусофир юртларда юриб, қишлоғимни, яқинларимни соғиниб, минглаб километр йўл босиб келардиму, лекин уйимга бора олмасдим. Бу синовлар қачонгача давом этишини ҳам билмасдим, очиғи, ота уйимга боришдан умидимни узгандим. Охирги марта Сўхга 2010 йилда борганман. Орадан деярли 12 йил ўтди, мана, шунча йилдан кейин биринчи марта Сўхга кетаяпман. Самолёт қўйилганини эшитдиму, нарсаларимни йиғиштириб, келавердим. Худо хоҳласа, Сўхга бориб, катта иш бошлайман, бирорта соҳага инвестиция киритиб, тадбиркорлик қиламан», — дейди Аминжон Нишонов.

    Фото: «Дарё»

    Бортига 11 нафар йўловчини олган самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:15 да Фарғона халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилиб, соат 11:55 да Сўхдаги аэродромга келиб қўнди. Самолёт туман расмийлари, журналист ва блогерлар, маҳаллий аҳоли ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

    «Фарғона—Сўх—Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши туманимиз аҳолиси учун жуда катта қулайлик бўлди. Сўхда туғилиб ўсган, кейинчалик бошқа давлатлар фуқаролигини ҳам олган тумандошларимиз узоқ йиллардан бери ўз уйларига келиш-кетиш имкониятидан маҳрум эди. Ҳатто, хонадонларида таъзия, тўй ёки бошқа хурсандчилик маросимлари бўлса ҳам кела олишмасди. Президентимизга раҳмат, шундай қулай шароитлар яратилди. Барча сўхликлар бундан жуда миннатдор. Чегара постларидан ўтмасдан, узоқ навбатларда турмасдан, чиптани олиб, ярим соатда Сўхга етиб келдик.

    Фото: «Дарё»

    Илгари Фарғонага машинада бориб-келишда кўп қийинчиликларга дуч келардик. Мисол учун, Ўзбекистон ёки Қирғизистон чегара постларида ‘свет’ ўчиб қолса, 5—6 соатгача навбатда қолиб кетардик. Айрим ҳолларда қирғиз чегарачилари таъмагирлик қилиб, пул сўрарди, у ҳужжатинг йўқ, бу ҳужжатинг йўқ, деб камчилик топишга уринарди. Энди бу муаммоларга чек қўйилди, самолётда ҳеч қандай қийинчиликларсиз Фарғонага етиб олишимиз мумкин. Уч соатлик йўлимиз ярим соатга қисқарди. Бу, айниқса, ёш болалар, беморлар ва кексалар учун айни муддао бўлди», — дейди «Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов.

    Субҳонали Нишонов.

    Субҳонали Нишонов.
    Фото: «Дарё»

    Эксклав ҳудуд ҳисобланадиган Сўх тумани аҳолиси шу пайтгача автотранспортда Фарғонага келиш учун «қизил», яъни хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Қирғизистон чегара ҳудудини кесиб ўтар эди. Эндиликда авиақатнов йўлга қўйилиши сабабли йўловчилар «яшил», яъни оддий фуқаролик паспорти ёки ID-карта билан Сўхга парвоз қилиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    «Бугун Фарғона халқаро аэропортидан Сўхга 11 нафар йўловчини олиб келдик. Парвоз муваффақиятли ўтди, ҳеч қандай кўнгилсиз вазиятлар кузатилмади. 10—15 дақиқадан кейин яна 10 кишини олиб Фарғонага учиб кетамиз. Фарғона—Сўх—Фарғона йўналиши бўйича ҳозирча ҳафтасига икки кун — душанба ва жума кунлари рейслар қўйилган. Талабга қараб рейслар сони яна оширилади. Об-ҳаво яхши бўлса, бир кунда тўрт мартагача парвоз қилиши мумкин.

    Сўх халқида самолётда учишга талаб бор. Агар улар ерусти транспорти билан юришса, чегара постларидан ўтиб, Фарғонага бориш учун бир кун вақт сарфлашади. Самолёт билан борилса, атиги 40 дақиқа вақт кетади. Фарғона аэропортидан эрталаб соат 10:00 да учган самолёт 10:40 да Сўхга келиб қўнади», — дейди Humo Air авиакомпаниясининг ҳаво кемаси командири Жавоҳир Марупов.

    Фото: «Дарё»

    Humo Air авиакомпаниясининг Сўх туманидаги вакили Абдуфатто Абдуфаттоевнинг маълум қилишича, Сўхда ҳам чипталар сотуви бошланган.

    Фото: «Дарё»

    «Чипталарни сотишни бошладик. Фарғонадан Сўхга самолётда келувчилар жуда кўп, қайтишга эса талабгорлар бироз камроқ. Самолётда, асосан, Фарғонада даволаниш учун йўлланма олган беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган яқинлари, шунингдек, шошилинч иши бор одамлар учяпти. Қолганлар ҳозирча машинада боришни афзал кўряпти. Чунки, чипта нархи маҳаллий аҳоли учун бироз қимматлик қиляпти. Ҳозирги кунда Фарғонага машинада бориш бир киши учун 25—35 минг сўм атрофида. Чипталар нархини арзонлаштириш масаласини айтганмиз, натижасини кутяпмиз. Субсидия ажратилса, нархлар яна арзонлашиши мумкин», — дейди Абдуфатто Абдуфаттоев.

    Маълум қилинишича, Президентнинг «2020—2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Молия вазирлиги Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўловларини жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан қопланишини ва келгуси йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаши кўрсатиб ўтилган.

    Фото: «Дарё»

    Сўх тумани ҳокимлиги ва Humo Air авиакомпанияси вакилларининг таъкидлашича, ҳали авиақатновлар учун қачон ва қандай тартибда субсидия ажратилиши маълум қилинмаган. Агар субсидия ажратилса, чипталар арзонлашиши, Президент қарорида айтилганидек, аҳоли учун мақбул нархларда сотувга чиқарилиши мумкин.

    80 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Сўх анклав ҳудуд ҳисобланиб, туманга фақат Қирғизистоннинг Боткен вилояти орқали борилади. 2013 йил январь ойида содир бўлган воқеалар оқибатида Сўх туманига олиб борувчи Риштон йўли ёпилиб, «Водил» пости ягона қатнов йўли ҳисобланарди. Сўх тумани аҳолиси 8 йилдан ортиқ вақт давомида вилоят марказига келиш учун соатлаб вақт сарфлаётган эди.

    Фото: «Дарё»

    Риштон—Сўх маршрути ҳудудларни боғловчи қисқа йўл ҳисобланади. 29 километрлик бу йўл ёпиқлиги сабаб сўхликлар вилоят марказига бориш учун 120 километр масофани босиб ўтишига тўғри келган. Риштон—Сўх йўлининг очилиши натижасида Фарғонага олиб борувчи йўл қарийб 90 километрга қисқарди. 2021 йил 1 апрель куни Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Риштон» ва «Тул» чегара божхона постлари барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналар ҳаракати учун тўлиқ очилган.

    Президентнинг 2020 йилнинг 8 августда қабул қилинган «2020—2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилиши белгиланган эди. Парвозлар учун Ан самолётлари ва Ми-8 вертолётларидан фойдаланиш режалаштирилганди.

    Ушбу қарорга асосан, Сўх туманига кичик авиация транспорти қатновини йўлга қўйиш мақсадида «Навобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилди. Учиш-қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метр бўлган мазкур аэродром қурилиши учун қарийб 7 гектар ер майдони ажратилган.

    Фото: «Дарё»

    Қурилиш ишлари учун 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, кутиш зали, овқатланиш шохобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб олган замонавий мажмуа бунёд этилган.

    Октябрь ўрталарида Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши якунлангани, яқин кунларда синов учишлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берилганди. 1 ноябрь куни Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида Сўхдаги янги аэродромда илк синов парвози амалга оширилганди.

    Фото: «Дарё»

    Шу куннинг ўзида самолёт етти нафар сўхлик фуқарони олиб, Фарғонага қайтди.

    05.01.2022, 14:26   Изоҳ (0)   132716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда электр энергияси ва газ бозорини тартибга солувчи мустақил орган ташкил қилинади

    05.01.2022, 13:50

    Ўзбекистонда «загранпаспорт»ни Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш йўлга қўйилди

    05.01.2022, 12:52

    Чимёнда дам олувчилар эътирозларига сабаб бўлган қўлбола тўсиқлар нима мақсадда қўйилганига изоҳ берилди

    05.01.2022, 12:24

    Россиядан Тожикистонга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

    05.01.2022, 12:13

    «Ўзгидромет» 6 январда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    05.01.2022, 11:56

    Ўзбекистондан Ақтауга мунтазам парвозлар бекор қилинди

    05.01.2022, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.