Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Humo Air авиакомпанияси Фарғонадан Сўхга мунтазам қатновларни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Сўх тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 12 декабрь куни мазкур авиакомпанияга қарашли Ан-2П йўловчи ташиш енгил самолёти Фарғона халқаро аэропортидан Сўх аэродромига биринчи қатновини амалга оширди.

Маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Фарғона халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган самолёт соат 14:38 да Сўхдаги аэродромга келиб қўнган. Самолёт аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта тантана билан кутиб олинган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, президентнинг «2020–2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ташкил этилиши белгиланган эди. Парвозлар учун Ан енгил самолётлари ва Ми-8 вертолётларидан фойдаланиш режалаштирилганди.

Ноябрь ойида Сўхдаги янги аэродромда илк синов парвози амалга оширилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар