Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг онаси Любовь Камалова 4 январь куни 95 ёшида вафот эди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Любовь Камалова 1927 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистонда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий қадриятларни тиклаш ишларига муносиб ҳисса қўшган.
Жўқорғи Кенгес Любовь Камалованинг вафоти юзасидан ўз ҳамдардлигини билдирган
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳам ўлим муносабат билан таъзия билдирган. «Халқимизнинг ардоқли фарзанди, самимий ва камтарин инсон Любовь Семёновна Камалованинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — деган вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов.
Изоҳ (0)