Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда 3 январь соат 08:00 дан 4 январь соат 08:00 гача қор кўчиши хавфини мавжудлигини эълон қилди.
Вазирлик фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирган ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.
Республика Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 3—4 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)