• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда сув ҳисоблагичларини ўрнатиш харажатлари истеъмолчилар бўйнида қолди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Эндиликда у Сенат томонидан тасдиқланиши керак, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳужжат муҳокамаси чоғида депутат Расул Кушербаев сув ҳисоблагичлари кимнинг ҳисобидан ўрнатилиши — истеъмолчими ёки корхонами, деган саволни берган. Ҳозирда сув ҳисоблагичларини харид қилиш, ўрнатиш, давлат кўригидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш истеъмолчилар маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Депутат Бекмирза Эшмурзаев истеъмолчиларнинг кўрсаткичлар бўйича етказиб берувчига хабар қилиш мажбурияти ҳақида сўраган.

    Кадр: UzReport

    «Ўзсувтаъминот» бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, ҳозирда газ ва электр ҳисоблагичлари ҳақиқатан ҳам таъминотчи корхоналар, сув ҳисоблагичлари эса истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилмоқда.

    «Шу йилдан бошлаб янги қурилаётган объектларда ўзимиз сметага киритиб, ҳисоблагичларни ўрнатяпмиз. Яъни икки хил усул кетмоқда. Иккинчидан, ҳозир газда ҳам, электр энергиясида ҳам онлайн ҳисоблагичлар қўйилмоқда. Шунинг учун истеъмолчига ҳар ой ёки ҳар икки ойда бир марта кўрсаткичларни топшириш шартмас. Бизда лекин ҳисоблагичларнинг аксарият қисми механик ҳисоблангани учун текшириш мақсадида бу нарса керак», — дейди у.

    Унинг сўзларига кўра, «Ўзсувтаъминот» корхонаси янги биллинг тизимини ишлаб чиққани, унда истеъмолчининг шахсий кабинети мавжудлиги, истеъмолчи ўз ҳисоблагичи кўрсаткичларини ичига киритиб, фойдаланиши мумкин. Шунингдек, ҳисоблагич кўрсаткичларини Telegram орқали ҳам юбориш мумкин.

    «Бу нима учун керак? Агар бу кўрсаткичлар кирмаса, автомат равишда норматив бўйича ўртача кунлик сув истеъмоли бўйича ҳисоб-китоб кетади… Тошкентда, канализация бор жойда киши бошига кунига 120−130 литр ҳисобланади», — деди Соҳиб Саифназаров.

    Парламент қуйи палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов қонун лойиҳасидаги «ўз вақтида» сўзини «келишувда кўрсатилган муддат» билан алмаштиришни таклиф қилган.

    Соҳиб Саифназаров

    Соҳиб Саифназаров
    Кадр: UzReport

    «Ўзсувтаъминот» раҳбарининг айтишича, Франциянинг Suez International компанияси билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб Тошкентда сув кўрсаткичларини онлайн ўқий оладиган ва тўлов амалга оширилмаган тақдирда сув таъминотини тўхтатиб туриш имконини берувчи интеллектуал сув ҳисоблагич тизимини жорий этиш режалаштирилган.

    Соҳиб Саифназаров, шунингдек, сув ҳисоблагичини давлат текширувидан ўтказиш учун истеъмолчи «Ягона дарча»га мурожаат қилиши, кейин эса «Ўзсувтаъминот» (ёки «Ўзстандарт» томонидан аккредитациядан ўтган бошқа ташкилот) ҳисоблагичнинг метрологик меъёрларга мувофиқлигини текшириб кўришини ҳам таъкидлаган.

    Шунингдек, у абонент ва сув таъминоти хизматларини кўрсатувчи провайдернинг фавқулодда вазиятларда жавобгарлиги соҳаси ҳақидаги саволга жавоб берган.

    «Кўп қаватли уйга кираверишгача бизнинг ҳудуд ҳисобланади, лекин уйнинг ичи бўлса, у ер уй-жой мулкдорлари ширкатларига ёки бошқарув компаниясига қарайди, улар аварияларни бартараф қилишлари керак. Ҳовли ичида бўлса, абонентнинг ўзи бу нарсани бартараф қилади… Хизматларни қилишимиз мумкин, лекин бу алоҳида шартнома асосида қилинадиган нарса», — дейди «Ўзсувтаъминот» раҳбари.

    Расул Кушербаев бошқа соҳаларда, хусусан, электр таъминоти соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани, лекин сув таъминоти соҳасида «ҳаммаси аввалгидек», «истеъмолчи манфаати йўлида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаяпти», деган.

    Депутатнинг таъкидлашича, ҳозирда «истеъмолчи сув ҳисоблагичини ўзи сотиб олади, ўзи кўрикдан ўтказади, кўрсаткичларни ҳам ўзи олиши керак».

    «Амалиётдан битта мисолни айтай. Шахсан ўзимнинг ўз вақтида қиёсловдан ўтказиш эсимдан чиқиб кетган экан. Менга ҳеч ким огоҳлантириш ҳам бермади. Орада бирданига жуда катта қарздорлик келиб чиқди. Борсам, бир йилдан ортиқ ўтиб кетган экан. Мен нега огоҳлантириш бермадингиз, деб айтдим. Ўзингиз билишингиз керак эди, дейди. Майли, нима бўлганда ҳам, энг қизиғи, ҳозир бориб қиёслов кўригидан ўтказиш учун аризани сув таъминоти корхонасига берсангиз, олмайди ўзи. Уни овора бўлиб қайтадан Давлат хизмати марказига олиб борасиз. У орқали пулини тўлаб, қиёслов кўрикка ариза бериб, яна қайтадан сув таъминотига келиб тўловни қиласиз. Яъни қулайлаштириш ўрнига умуман ноқулайлик қилиб қўйилган», — дейди у.

    Парламентарий сув таъминоти корхонаси ҳисоблагичларни ўрнатишдан манфаатдор бўлиши кераклигини ҳам таъкидлаган. Шунингдек, у «Ўзсувтаъминот» компанияси истеъмолчиларни икки тоифага бўлаётганини, яъни компаниянинг ўзи айрим абонентларга (юқорида таъкидланган янги уйлар эгалари назарда тутилмоқда — таҳр.) ҳисоблагич ўрнатаётганини, бошқалари эса бунинг учун пул тўлашини танқид қилган.

    Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, корхонанинг ўзи ҳисоблагичларни ўрнатишга тайёр, аммо кейин «барча харажатлар тарифларга киритилиши керак».

    «Тарифларни ҳам депутатлар тасдиқлашади. Марҳамат, биз бунга тайёрмиз», — дейди у.

     

    Фото: «Gazeta.uz»

    Якунда қонуннинг муҳокама қилинган моддаси депутат томонидан киритилган таклифлар ҳисобга олинмаган ҳолда маъқулланди (120 депутат ёқлади, 1 нафари бетараф қолди, 7 нафари овоз бермади). Қонунни 123 та «ҳа» ва 1 та «йўқ» овоз билан маъқулланди.

    Кейинроқ Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида «қанча ҳаракат қилмайлик сув таъминоти масаласида янги Ўзбекистондаги эскича қараш қолди», деб ёган.

    «Яъни, сув ҳисоблагичларни ўрнатиш, ҳисобини юритиш, аварияни бартараф этиш ва ҳоказо мажбуриятлар сув таъминоти корхонаси эмас, истеъмолчи бўйнига илинди. Давлат бюджетидан миллиардлаб пул олиб, ортга қайтармайдиган, бироқ истеъмолчи учун битта ҳисоблагич ўрнатишни бўйнига олмайдиган тармоқнинг истеъмолчилар билан шартнома асосида тенг шартларда ишлаймиз, дейиши абсурддан бўлак нарсамас», — дейди у.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича Франция компанияси билан бирга 185,4 миллион евролик лойиҳа амалга оширилиши 2020 йилнинг июнида маълум бўлганди.

    Мавзуга доир: Франция Тошкентда сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 145 млн евро ажратади

    Аввалроқ ЕТТБ Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга 70 млн доллар ажратиши, Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қарздорлиги 555,8 млрд сўмга етгани тўғрисида хабар берилганди.

    30.12.2021, 12:27   Изоҳ (0)   32372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 31 декабрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    30.12.2021, 12:10

    Россияда 25 ёшли ўзбекистонлик ишчини бетон плита босиб қолди

    30.12.2021, 11:18

    Ўзбекистонда прописка учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди

    30.12.2021, 11:01

    Украина—Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

    30.12.2021, 10:40

    Ўзбекистонда январь—ноябрь ойларида қанча эгизак чақалоқ туғилгани маълум қилинди

    30.12.2021, 09:51

    Афғонистонга электр етказиб беришнинг қисқариши электр узатиш линиясидаги таъмирлаш билан боғлиқ — Энергетика вазирлиги

    30.12.2021, 09:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.