Ўзбекистон йўлларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тафсилотларини тақдим этамиз.
Тошкентда икки Nexia тўқнашди
2021 йилнинг 28 декабрь куни соат 17:50 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик ва Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Г.Ш. (1978 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда ҳайдовчи Р.О. (1996 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Nexia автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи Г.Ш.га биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғонада Damas пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
Шунингдек, 26 декабрь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида вояга етмаган ҳайдовчи А.Н. Damas автомашинасини «Ғайрат» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда Д.Қ.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)