• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев давлат бюджети харажатларини 2,2 трлн сўмга оширишни маъқуллади

    Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағларнинг миқдорини 2,22 триллион сўмга (қарийб 205,4 миллион доллар) ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аввалроқ молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров президент ва ҳукуматнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, экспортни рағбатлантириш ҳамда бошқа «муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари доирасида давлат бюджети харажатларини яна 2,2 триллион сўмга ошириш режалаштирилганини маълум қилганди.

    Хусусан:

    • «Ташаббусли бюджет» доирасида туман ва шаҳарларда фуқароларнинг ташаббусларини молиялаштиришга — 117 миллиард сўм;
    • давлатга ғалла сотувчи фермер ва ғаллачилик кластерларига ҳар бир тонна учун 350 минг сўмдан — жами 800 миллиард сўм миқдорида субсидия ажратилади;
    • Мўйноқ туманидаги 5 кишигача аъзоси бўлган ҳар бир оилага 5 миллион сўмдан бир марталик ёрдам ҳамда Қорақалпоғистондаги 21 та ижтимоий-иқтисодий муаммоли маҳаллани ободонлаштиришга 67 миллиард сўм;
    • Сурхондарё вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси учун (Тўпаланг сув омборидан магистрал сув қувурини қуриш, лойиҳа To‘palang HPD Platinum компанияси томонидан амалга оширилмоқда) 200 миллиард сўм, Россиядан қувурлар сотиб олиш учун Тикланиш жамғармаси ҳисобидан 327 миллиард сўм — жами 527 миллиард сўм. Аҳадбек Ҳайдаровнинг аниқлик киритишича, пул қувурлар нархи ошишидан олдин сотиб олиш учун ажратилмоқда;
    • ижтимоий инфратузилмани яхшилаш учун Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларига 100 миллиард сўмдан (жами 300 миллиард сўм), шунингдек, Тошкент шаҳрига 200 миллиард сўм — жами 500 миллиард сўм;
    • давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация тўлаш учун — 50 миллиард сўм. Йил бошида бу мақсадлар учун 150 миллиард сўм, кейинроқ яна 123 миллиард сўм йўналтирилди. Молия вазири ўринбосари ҳудудларда аҳоли ва ишбилармонлардан бузилишлар бўйича тўланмаган қарзлар қолаётганини таъкидлаган.

    113 миллиард сўм Молия вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари кирувчи ташкилотларга ажратилади, аммо айнан қайси харажатлар учун эканлигига аниқлик киритилмаган. Қонунчилик палатасининг жорий харажатлари йил якунига кўра 25,1 миллиард сўмга ошган.

    Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари 2,5 триллион сўмга оширилмоқда. Шундан 1,1 триллион сўми президентнинг 2 декабрдаги қарори (ПҚ-5275) ижросини таъминлашга йўналтирилган. Мазкур ҳужжат билан Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун 5 йил муддатга миллий валютада 100 миллион доллар эквивалентидаги маблағларни фоизсиз асосда ажратиш топширилди.

    2021 йил учун консолидацияланган бюджет тақчиллигининг чегаравий ҳажми (давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек, ташқи қарзлар ҳисобга олинган ҳолда давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ) ЯИМга нисбатан 5,5 фоиздан 6,5 фоизгача оширилади.

    Қонунчилик палатаси 14 декабрь куни қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган, бироқ бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси истисно тариқасида қонунни ҳужжатнинг ҳар бир бандини муҳокама қилмасдан, бирданига иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишни таклиф қилган. Шунингдек, 15 декабрь куни ўтказилган Сенатнинг ялпи мажлисида ҳам мазкур қонун маъқулланган.

    Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари бир йилда учинчи марта оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни парламентда 2021 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар кўриб чиқилгач, вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағларнинг максимал миқдорини аввалига 13,1 триллион сўмга (1,2 миллиард доллар) — 135,8 триллион сўмдан 148,9 триллион сўмгача, 6 ноябрда эса 11,69 триллион сўмга (Марказий банкнинг 10 ноябрдаги курси бўйича 1,09 миллиард доллар) ёки 148,9 триллион сўмдан 160,6 триллион сўмгача ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги 100 дан ортиқ туманнинг «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га қўшимча 117,4 млрд сўм ажратилади

    24.12.2021, 18:05   Изоҳ (0)   24179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Академиклар Темурбек Усмонов ва Толиб Мўминов вафот этди

    24.12.2021, 17:53

    Қаршидаги озиқ-овқат бозори бозорқўми 900 минг сўм билан «қўлга тушгани» айтилди. Вилоят ИИБ маълумотни тасдиқлади

    24.12.2021, 17:27

    Тошкент вилоятидаги мактаб спортзалида ўқувчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

    24.12.2021, 17:06

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    24.12.2021, 16:39

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини 60 йиллик юбилейи билан табриклади

    24.12.2021, 16:04

    Ўзбекистонда 25 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    24.12.2021, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бепул илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:15

    “Челси” кўплаб футболчиларини сотувга қўйди

    Спорт | 16 июл, 14:15

    Италияда ўғрилар лорднинг 250 минг евролик соатини қўлидан олиб қочди (видео)

    Дунё | 16 июл, 14:06

    Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомашиналар сони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:45

    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

    Реклама | 16 июл, 13:43

    Ламин Ямал ўзининг “орзулар жамоаси”ни тузди

    Спорт | 16 июл, 13:10

    Янги ўқув йилидан контракт миқдори ошадими? Вазирлик вакили аниқлик киритди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:08

    Ҳусий дилерлари Х ва WhatsAppʼда қурол сотаётгани маълум бўлди

    Дунё | 16 июл, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.