Марказий банк 27 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,02 сўмга пастлаб, 10 798,23 сўмни ташкил қилди. Евро 11,38 сўмга кўтарилиб, 12 246,27 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 41,33 сўмга пастлаб, 10 807,25 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валютанинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пастлади. Тижорат банкларида ҳам 24 декабрь куни долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати пастлади.
Изоҳ (0)